UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. "Барселона" мағлубиятга учраганига қарамай, иккинчи ўринни сақлаб олди, "Атлетико" учинчи поғонани ўзиники қилди  4 01:12"Манчестер Юнайтед" 1981 йилги антирекордини янгилади  1 00:55Аллегри "Ювентус" таркиби хусусида қандай фикрда?  0 00:38Зидан ПСЖ таклифини рад этди  22 00:21Ла Лига. "Барселона", "Атлетико" ҳамда "Севилья" иштирокидаги учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди  1 00:01Olamsport: Федерер ва Уильямс рейтингдан чиқиб кетади, Шоҳасан Мирзаматов мағлубиятига изоҳ берди ва бошқа хабарлар  0 23:47Гвардиола 32-совринини қўлга киритди  6 23:30"Милан" чемпионлик бўйича "Интер"га етиб олди  14 23:13АПЛ тўпурарлари ва ассистлари маълум бўлди  9 22:56"Милан" - чемпион!  116 22:55А Серия. "Интер" охирги турда "Сампдория"ни енгди ва 2-ўринни банд этди   11 22:24Суперлига. "Нефтчи" - "Металлург" 3:0. Highlights  4 22:06АПЛ. "Тоттенхем" ЕЧЛда, "Арсенал" ва МЮ ўз ўрнидан кўтарилмади, "Вест Хем" Конференциялар Лигасига йўл олди, "Лидс" қолди, "Бёрнли" эса Чемпионшипга тушиб кетди ва бошқа натижалар  34 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллади  52 21:55АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк қайд этиб, Англия чемпионига айланди!  173

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади Янгиликлар

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, айни вақтда Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.

Улар орасида фақатгина "Сурхон" ҳали машғуотларни бошламаган эди. Ниҳоят термизликлар бугундан эътиборан Тошкентда йиғинни бошлашди. Йиғиннинг илк кунги жараёнини кузатган Championat.asia сайти жамоаси бир қатор муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак эндиликда "Сурхон"ни испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Ушбу мутахассис бошқарув соҳасида бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. 

Унга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис кўмаклашмоқда. Яқин кунларда хориждан дарвозабонлар мураббийи ҳам келиши кутилмоқда. Клубда спорт директори сифатида Хуан Мануэль Бароссо иш бошлади.


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бир қатор бошқа номларни учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда бугунги машғулотда 22 нафарга яқин футболчи қатнашди. 

Янги келганлардан, Бахтиёр Қосимов, Улуғбек Абдуллаев, Давронбек Умиров, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Ҳакимов, Саиджамол Давлатжонов, шунингдек, жамоа учун бегона бўлмаган Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев иштирок этмоқда. 

Жаҳонгир Аҳмадов жароҳати сабаб якка тартибда машғулот олиб борди. 

Бугун таркибда испаниялик уч нафар легионер ҳам келиб қўшилганлигини таъкидлаш жоиз. Серхио Сидония, Айтор Руэда ва Луис Санчес. Улардан бири Луис Санчес "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунларда Тожикистондан ҳам футболчи таклиф қилиниши кўзда тутилган. Бу борада алоҳида маълумот берамиз.


Фото: Толибжон Қосимов

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика