UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Маҳмуд Мурадов учун қўшимча 50 минг доллар, Оверимнинг даҳшатли жароҳати ва бошқа хабарлар  0 01:37Квальярелланинг қўпол хатоси генуяликларга қимматга тушди  0 00:29"Ростов" узтози ўйин ҳақида фикр билдирди  8 23:56"Милан" клубининг навбатдаги учрашув учун асосий таркиби маълум  3 23:44АПЛ. Жотанинг дубли "бўрилар"га 1 очко тақдим қилди  2 23:35Марсело Бэйлга гольф таёғи совға қилди, Винисиусга эса...  4 23:20Форз Кўрфази Кубоги-2019. Баҳрайн – С.Арабистони ўртасидаги финал тақдирини ягона гол ҳал этди  24 22:55РПЛ. "Ростов" "Спартак"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  162 22:39"Челси" Акени ортга қайтармоқчи  5 22:20Балотеллининг голи "Брешия"га 3 очко тақдим қилди  2 21:45Жейми Варди мавсумни сермаҳсул ўтказмоқда  6 21:20"Ювентус" ярим ҳимоячисида жароҳат  2 20:50АПЛ. "Лестер" ғалаба қозонди ва иккинчи ўриндан мустаҳкам жой олди  33 20:30Райола: "Ибрагимович фаолиятини Италияда давом эттириши шарт эмас"  1 20:10"Спартак" - "Ростов". Асосий таркиблар эълон қилинди  27

Ё услуб ёки Купердан қутилиш керак Янгиликлар

Ё услуб ёки Купердан қутилиш керак

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқичини шармандали мағлубият билан бошлади.

Ўйиндан олдин деярли барча ўзбекистонлик мухлислар Фаластинни осонлик билан ютишимизга ишонишган эди. Баҳсдан олдин жонли эфирда ўз фикрларини билдирган Сервер Жепаров ҳам гуруҳдаги асосий рақибларимиз Яман ва Сингапур (Саудия Арабистони ҳисобга олинмаганда) эканлигини айтиб, Фаластинни рақиблар сафига қўшмаган эди. Бироқ...


Учрашув терма жамоамизнинг фаол ҳаракатлари билан бошланди, бироқ қанотдан ёриб киришга уринишлар, жарима майдончаси ичига узатмалар фойда бермади. Одил Аҳмедов ва Жалолиддин Машарипов узоқдан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ Эктор Купер жамоасининг ўйини Элдор Шомуродов атрофида қурилгандек кўринди. Бош мураббий ҳаволатиб оширилган тўплар унинг аниқ зарбаси билан якунланишига умид қилди. Тўғри, Шомуродов "Ростов"да гол уришдан тўхтамаяпти, аммо Россия клубининг ўйинига эътибор қаратсангиз, узатма пайтида Шомуродовдан ташқари яна икки бўйи узун футболчи зарбага тайёрланиб туради. Бизда эса ҳар доим ҳам бундай эмас.



Фаластин иккинчи жамоа бўлиб ўйнаши кутилганди ва шундай ҳам бўлди. Шу жойда яна аммо... Асосий услуби ҳимоявий бўлган терма жамоамиз етакчи бўлиб ўйнашни ёдидан чиқариб қўйгандек кўринди. Бунга ноаниқ паслар, ҳужумнинг иккинчи тўлқини йўқлиги, камчилик бўлиб ҳимояланишдаги хатоларни исбот сифатида кўрсатиш мумкин.


Ўзи бизга ҳимоявий услуб тўғри келадими?

Эктор Купер ўзининг ҳимоявий услуби билан машҳур. Унинг услуби ҳар доим ҳам у бошқарган жамоаларга фойда келтирмаган. Аргентиналик мутахассис келгунига қадар терма жамоамиз ҳимоядан ўйнайдиган жамоа бўлмаган, бироқ ўша пайтда ЎФА вице-президенти бўлган Умид Аҳмаджонов услубимизга умуман зид бўлган Эктор Куперни терма жамоага таклиф қилди.

Терма жамоамизга чақирилган бирор футболчининг клуби ҳимоявий ўйин кўрсатадими? Йўқ. Аввал асосий легионерларимиздан бошлаймиз. 

- Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" Хитой уёқда турсин, хатто Осиёнинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Гуанжоу Эвергранд"га қарши баҳсларда ҳам тўпга эгалик қилиб, гуанжоуликларни рақиб майдонида кутиб олишга уринади;

- Терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг клуби "Ростов" жорий мавсум ҳужумга жиддий эътибор қаратди. Валерий Карпин шогирдлари рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳужумга кўпчилик бўлиб ўтиб, рақиб дарвозаси олдида машғулотларда ишланган турли ҳужумлардан фойдаланишни бошлади. Шомуродов эса айнан шу услуб ўйинчиси эканлигини исботлади, лекин Купер буни тушунмаяпти.

- Икром Алибоев ва "Сеул". Жанубий Корея футболи ҳақида тушунтиришнинг кераги йўқ деб ўйлайман. K-лиганинг барча вакили тўп билан ўйнашни, кўпроқ пас беришни ва комбинацион ҳужумларни хуш кўради. "Сеул" ҳам шундайларнинг бири.


Суперлигамизда ҳимоявий услубдан фойдаланадиганлар борми? Мана шу савол ҳақида жиддий ўйлаб кўриш керак. Аввал унга жавоб бераман. Суперлигада ҳимоявий услуб орқали ўйнайдиган жамоа деярли йўқ. Баъзи деганимнинг сабаби - айни дамда турнир жадвалида ҳаммадан узоқлашиб кетган ва ҳар ўйинида камида 2-3та гол ураётган "Пахтакор"га қарши баҳсларда рақиб ёпилиб олиши мумкин. Энди нега лигамизда ҳимоявий ўйнайдиган клуб йўғу, нега термамиз бундай ўйнаши ҳақида ўйлаб кўрамиз.


Дунёнинг исталган терма жамоаси (етакчилардан тортиб аутсайдерларгача) ўз чемпионатида муваффақиятли ўйин кўрсатаётган жамоа услубида ҳаракат қилади. Масалан, Англия - "Манчестер Сити", Испания - "Барселона", Германия - "Бавария", Франция - ПСЖ, Россия - "Зенит", Қозоғистон - "Астана", Хитой - "Гуанжоу Эвергранд".


Бизда "Пахтакор" супер ҳаракат қиляпти. "Шерлар" ҳимояда ишончли ўйин кўрсатади, қанотлар фаол, ярим ҳимоядаги футболчилар икки дарвоза орасида тиним билмай югуришади, ҳужумчилар ҳам маҳсулдорлик кўрсатишяпти. Бундан ташқари терма жамоа асосини "Пахтакор" футболчилари ташкил қилади. 


Купер эса бутун фаолияти давомида қўллаб келган услубни қўйиб юбормаяпти. Сўнгги 10 йилда бу услубда муваффақиятга эришган жамоани эслай олмайман. Ҳа, битта бор экан, "Интер" (2010 - Чемпионлар лигаси). Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоасида қолишни, кейинги баҳсларда аутсайдерлардан "шапалоқ" қабул қилишни истамаса услубни ўзгартириши керак, акс холда ЎФА уни бошқа мутахассисга алмаштиради.

Муаллиф : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +62   

Фикрлар

   
10 сен 14:48:18
FC.Barcelona
Ёшларга имкон берадиган вакт келди. Мураббий узимиздан булгани максадга мувофик буларди
   
10 сен 14:47:55
FC.Barcelona
Ёшларга имкон берадиган вакт келди. Мураббий узимиздан булгани максадга мувофик буларди
   
10 сен 08:25:51
akbarshox
Утган марта саралашда косимовни бушатиб бабаян куйилган эди яна шу холат такрорланаяпди бабаян чотирлари уйинни бузиб куперни емон отлик килишди хошимов Ахметов исмоилов кремецни терма командадан хайдаш керак бумаса яна шу бабаянни Курамиз термада
   
09 сен 23:27:18
Iskandar Davronov
Agar murabiy almawsa endi navbat R Berdiyevniki
   
09 сен 20:49:43
IBRAKADABRA1991
Фк Спартак фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гап Бабаян эмас, Абрамов тщ-рисида шекилли
Uxuxuxux uzr albatta Babayan haqidamas yozyatganda adawibman. Gap Vadim Abramov haqida.
   
09 сен 20:48:11
IBRAKADABRA1991
Фк Спартак фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гап Бабаян эмас, Абрамов тщ-рисида шекилли
Albata
   
09 сен 18:36:07
Fanat PSJ BvB Forever Myu
Папи фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хуршид
bunaqasi chiqmoptiku
   
09 сен 18:15:20
Фк Спартак
IBRAKADABRA1991 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qoyil qigan nega bilmisizmi nmalar qiganini. Bunyodkorda xich kim yoq yaxwi oyinchi wunchalik oboryatiku bilmiyasmi farqini. Endi termani bergandan keyin imkoniyatlar ham oshadi. Karochi gappi qisqasi Babayanni yomonlamang. U Ozb tarixida eng yaxwi murabbiy.
Гап Бабаян эмас, Абрамов тщ-рисида шекилли
   
09 сен 15:15:05
IBRAKADABRA1991
Фк Спартак фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен сени сенсирамадим шекилли, Бунёдкор билан жаҳон майдонида ўйнаётган терма жамоани фарқи бўлса керак, кўрдик ўша тактикасини ўз вақтида, нимани қойил қилди
Qoyil qigan nega bilmisizmi nmalar qiganini. Bunyodkorda xich kim yoq yaxwi oyinchi wunchalik oboryatiku bilmiyasmi farqini. Endi termani bergandan keyin imkoniyatlar ham oshadi. Karochi gappi qisqasi Babayanni yomonlamang. U Ozb tarixida eng yaxwi murabbiy.
   
09 сен 13:56:00
Фк Спартак
IBRAKADABRA1991 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fikri taktikasi eskirgan bosa korgin bunyodkor bilan nimalar qilyati superligada
Мен сени сенсирамадим шекилли, Бунёдкор билан жаҳон майдонида ўйнаётган терма жамоани фарқи бўлса керак, кўрдик ўша тактикасини ўз вақтида, нимани қойил қилди
   
09 сен 13:06:44
fanofuzbekfootball
Mani fikrimcha Kuper O'zbekiston futboli va O'zbekistonning Osaiyodagi o'rni to'g'risida umuman tushunchaga ega emas. Bu bilan Kuper O'zbekiston futboli tarixini va obroyiga putur yetkazyapti. Agar Kuperga ishonsak Jahon chempionatining asosiy bosqichi uyoqda tursin birinchi davrasidan ham o'ta olmaymiz.O'zbekiston har doim birinchi davradan 100%lik natija bilan o'tib kelgan. Agar shunaqa bo'ladigab bo'lsa O'zbekiston futboli tarixida yana bir olamshumul sharmandali voqea bo'ladi.
   
09 сен 13:00:04
fanofuzbekfootball
Milly Terma jomoaga murabbiyni chet eladan olib kelamizmi? Mahalliy murabbiy olib kelamizmi? Uzoq yillik reja bulmas ekan hech qanaqa o'zgarish bo'lmaydi. Qatar o'zidan o'zi Osiyo chempioni bo'lgani yo'q. Alex Felix Qatarni 16-yoshli bolalaridan boshlab tarbiyaladi. Unda uzoq muddatli reja bor edi. Mana kuryapsiz uzoq muddatli programma o'z foydasini beryapti. Bizga ham mana shunaqa Murabbiy kerak. Kuperga o'xshab kelib ketadigan murabbiylar emas. Mana shunaqa rejalarni yo'lga qo'ymas ekanmiz O'zbekistonning sharmandali o'yinlarini ko'p ko'ramiz va futbolimiz hech qachon rivojlanmaydi.
   
09 сен 12:53:11
MUSTAFO84
"☆☆☆777☆☆☆" фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kuperda ayb emas diganlarga 《qopol qilib aytganda s..kvordilarin》 o'yinchilarni km tanlayabdi Kupermi . Yo Davron Kabulovmi . Taktikani km tanyabdi Kupermi yo dadangmi . . Yo senlar Fudbolni tushinmislar yo Ateylab odami asabiga tegasanlar .. Shu qoylar Rossiyada klublarida juda yaxshi o'ynayotgan o'yinchilar . Yoshlarga imkon bermasa . O'z uslubini o'zgartirmasa nma qilish kerak . Bironta Terma jamoani yutdimi shu kelgandan beri . Qanisanlar Kuperchilar xammang iningdamisan chichkoklar . Kuper tartib olib keldi u bu olib keldi diganlar .
Футболчи ўйнамаса ҳар қандай тренер олиб келган билан ўша ўша
   
09 сен 11:56:28
Папи
Fanat PSJ BvB Forever Myu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ismiz nima sizni buyerda 4-5ta bir xil ism chiqdi(@Workouter)
Хуршид
   
09 сен 11:22:20
IBRAKADABRA1991
BERLUSKONI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман ҳар гал Абрамовга бериш керак термани деб келганман. Ўшандаям кўпчилик мухлислар бизга хорижлик мураббий келсин дейишди. Мана кўрдик хорижлик мураббийни ҳам... Хўроз чет элники деса ЁТИБ ЯЛАШАДИДА...
Aslida bu dumbullar owanda eronga yutkizganida bowatmaslik keragidi abramovni. Agar bowatmaganida biz allaqachon jahon chempionatiga chiqgan bolardik. Marazlar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг