

Stat Football маълумотларига кўра, ПСЖ — Чемпионлар Лигаси финалига икки мавсум кетма-кет чиққан биринчи француз клуби. Шунингдек, парижликлар асосий еврокубокда уч марта финалга чиққан биринчи француз клуби бўлди. Улар жорий мавсумда, ўтган мавсумда (2025) ва 2020 йилда (2019/2020 мавсум) финалга чиққан. "Марсель" ва "Реймс"да иккитадан, "Монако" ва "Сент-Этьен"да биттадан финал бор.



