UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак" Янгиликлар

Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"

"CAFA Nations Cup-2025" 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қирғизистон (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар терма жамоаси мураббийи Урмат Абдукаимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Мен йигитлардан мағрурланаман. Мундиал иштирокчисига қарши муносиб ўйнадик. Афсуски бугунги учрашувда ўзимизга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли мағлуб бўлдик. Ушбу мусобақа мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган барча футболчидан миннатдорман" - деди Урмат Абдукаимов.

- Эржан Токотаевнинг ҳолати қандай?

- Унинг ҳолати ҳақида маълумотга эга эмасман, уни шифохонага олиб кетишди. Шу сабабли Токотаев кийиниш хонасида кўриниш бермади. Лекин энг камида бош чайқалиши бор эди.

- Ўйинга тузган режангиз қайси вазиятда ишламай қолди?

- Бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин. Устига-устак рақиб маҳорат жиҳатдан кучлироқ бўлганида. Четлатишга қадар барчаси яхши эди, биз яхши ўйнаб тургандик. Кетма-кет иккинчи ўйиндан буён VAR қарори ўйин тақдирига таъсир ўтказмоқда. Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиш ва ҳис қилиши керак. Ҳакамлар ҳам хато қилади. Ҳар бир инсон хатога йўл қўйгани каби. Имкон қадар шундай хатолар камайса яхши бўларди.

- Ўмонга қарши ўйиндан кейин ҳам ҳакамлик ҳақида гапирган эдингиз. Бугун ҳам шу ҳақда айтиб ўтдингиз. Куни кеча Карлуш Кейруш ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида ҳакамлик бўйича норозилик билдирди. Ушбу мусобақадаги ҳакамлик даражасига қандай баҳо берасиз? Масалан, Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувида тожикистонлик ҳакам ишлади...

- Ўтган ўйиндаги вазиятларни кўриб чиқдим. Бекор қилинган голларимиз майли, лекин рақиб футболчиси қизил карточка билан жазоланиши керак эди. Бир хил вазият икки хил талқин қилинмоқда. Бугунги учрашувдаги вазиятларнинг такрорини ҳали кўрганим йўқ, балки ҳакам тўғри қарор чиқаргандир. Биринчи ҳиссиёт салбий бўлди. Кийиниш хонасида ҳам футболчилар билан шу ҳақда гаплашдик. Қизил карточка масаласида саволлар бор.

Биласизми, мен барчасини тушунаман. Биз Марказий Осиё мамлакатларимиз ва бир хил менталитетга эгамиз. Ушбу қарорларнинг сабабини ҳам таҳминан биламан. Бунга бизнинг менталитетимиз сабабчи. Футболдаги ҳамкорлик қандай олиб борилиши бунга сабаб.

- Жамоангиз рақиб дарвозаси олдида деярли хавфли вазият ярата олмаганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз? Ҳужумдаги суст ҳаракатлар ёки рақиб ҳимоясининг кучлигиги?

- Қизил карточкага қадар Ўзбекистон бизнинг дарвозамизга битта аниқ зарба йўллаган эди. Биз рақиб прессинг остидан чиқиб кетаётган эдик. Шунингдек, ушбу мусобақада тўлиқ таркибимиз билан иштирок этмаяпмиз. Айрим футболчиларимиз Осиё Кубоги U23 саралаш мусобақасида иштирок этмоқда. Рақиб таркибини ҳам тўғри баҳолашимиз керак. Бугун терма жамоамиз таркибида уч нафар футболчи дебют қилди.

- Токотаев ва Кожо каби терма жамоа етакчилари Ўзбекистон чемпионатида тўп тепишмоқда. Ўзбекистон чемпионатининг даражасига қандай баҳо берасиз?

- Суперлига ўйинларини стадиондан туриб кўрмаганман, аммо даража анча юқори деб айта оламан. Айниқса бизнинг чемпионатимиз билан солиштирганда. Масалан, ўзбек клублари ОЧЛ мусобақаларида мунтазам иштирок этади. Бизда эса фақатгина бир жамоа, у ҳам бўлса ОФК Чақирув Кубогида. Қирғиз футболчилари Суперлигада ўйнаши терма жамоа учун фойдали бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика