Упамекано: “Дунёнинг энг яхши ҳимоячиси? Рамос, албатта!”

18 апр 2020, 09:28
“Лейпциг” ҳимоячиси Дайот Упамекано “Реал” сардори ҳақида гапирди.

“Рамос — мен учун дунйодаги энг яхши ҳимоячи. Фаолиятим аввалида мен ҳам барча позицияларда ўйнаганман. Кейин эса охир-оқибат мени марказий ҳимоячига айлантиришди. Шундан сўнг Рамосни жуда ҳам кўп кузатишни бошладим”, — дейди Упамекано.


Манба: Foot Mercato