

Бу ҳақда "L'Equipe" журналистларига маълум бўлди. Қайд этилишича, 25 ёшли Упамеканога Англия Премьер-лигаси клублари қизиқиш билдирмоқда. Франциялик айнан ўша ерда пайдо бўлиши мумкин.
Дайо Упамекано 2023/2024 йилги мавсум "Бавария" таркибида 26 та ўйин ўтказди ва 1 та гол урди. Transfermarkt портали экспертлари Упамеканони 60 миллион еврога баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, Упамекано "Бавария"да 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда.



