"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида

Aslanov Jasurbek
25 фев 2026, 15:44
ФИФА раҳбари Жанни Инфантино АҚШ президенти Дональд Трампнинг футболга бўлган муносабати ва яқинлашиб келаётган ЖЧ-2026 мусобақасига кўрсатаётган ёрдами ҳақида гапириб ўтди.

Трампнинг ўғли — ФИФАнинг "қуроли":

Инфантинонинг таъкидлашича, АҚШ раҳбари билан музокаралар олиб боришда унинг ўғли Бэрроннинг футболга бўлган қизиқиши жуда қўл келмоқда:

"Трампга футбол ёқади, лекин унинг ўғли Бэрронга бу спорт тури янада кўпроқ манзур келади. Шундай экан, уни ишонтиришда менга ёрдам берадиган иттифоқчим бор."

Жаҳон чемпионатининг аҳамияти:

Шунингдек, ФИФА президенти Трамп турнирнинг глобал миқёсдаги ўрнини тез тушунганини эътироф этди:

"Аммо ҳақиқат шундаки, Трамп Жаҳон чемпионати каби йирик воқеанинг моҳиятини ва унинг дунё учун қанчалик муҳимлигини жуда тез англаб етди. У бизга ташкилий ишларда жуда катта ёрдам бермоқда", — деди Жанни Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатларида бўлиб ўтади ва унда тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As