UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54"Олимпик" собиқ бош мураббийи "Бухоро"да иш бошлайди  0 08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучлик амбицияга эга клуб сафида тўп суриш мен учун шараф”  0 07:55Пролига дебютанти бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзолади  2 07:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  23 02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  2 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  5 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   13 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1

Умид Аҳмаджонов Наманганда янги мавсум очилишида иштирок этди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Наманганда янги мавсум очилишида иштирок этди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Наманган вилоятига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувидан олдин мавсумнинг очилиш маросимида иштирок этди. Намангандаги “Марказий” стадионига аслида 21913 нафар мухлис сиғиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Лекин бугун стадионга 25300 нафар мухлис ташриф буюрди. Катта футболни соғинган мухлислар севимли жамоалари иштирокидаги учрашувни томоша қилиш учун трибуналар зиналари, унинг атрофларидан жой олишди.


Очилиш маросимида Умид Аҳмаджонов билан бирга Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳри ҳокими, “Навбаҳор” клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этди.

Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб, стадионга йиғилган мухлисларни янги мавсум билан, “Навбаҳор” клубининг 40 йиллиги билан табриклади. Наманганлик мухлисларни футболни жуда ҳам севишларини алоҳида эътироф этиб, ишқибозлар мана шундай стадионларни тўлдириб, севимли жамоаларига мухлислик қилиб ўтиришлари бошқа мухлисларга ҳам ўрнак бўлиши кераклигини айтиб ўтди. Жамоага ушбу мавсумда омад ва муваффақият тилади.


Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва адолатли қарорлар учун наманганлик мухлислар номидан алоҳида миннатдорчилик билдирди.


Шундан сўнг, Умид Аҳмаджонов вилоят ҳокимига совға сифатида рамзий Кубокни топширди. Шунингдек, мухлислар билан ишлашдаги фаолллиги учун “Навбаҳор” футбол клуби мухлислар сардори Фарход Умаралиевга ҳам совғалар топширилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, учрашувга старт берилди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика