Улуғбек Бакаев: "Бизнинг даражамиз шундай"
27 сен 2023 21:41
Янгиликлар
Улуғбек Бакаев: "Бизнинг даражамиз шундай"
Coca Cola Суперлигаси 20-тури доирасида "Нефтчи" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев ўз фикрларини билдирди.
- Ўйинни ёмон бошладик. Тезкор гол ўтказиб юбордик. "Нефтчи" каби жамоага қарши ўйинда бу рақибга жуда катта устунлик беради. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Бироқ режалар амалга ошмади. Менимча, бу бизнинг даражамизни кўрсатди. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман ва навбатдаги ўйинларда омад тилайман. Биз чемпионатнинг навбатдаги ўйинларига тайёрланамиз.
- Ўйин олдидан таркиб ҳужумкор тузилганди. Бироқ ўйин давомида жамоанинг ҳужумкорлиги сезилмади. Бунга қандай изоҳ берасиз?
- Ҳужум қилишимиз учун рақиб йўл бермади. Ғалаба учун майдонга тушгандик. Бироқ мағлуб бўлдик. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар