UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  0 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  1 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  5 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  16 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  15 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7

Улуғбек Бақоев: "Абрамов келгач "Динамо" ўйини ўзгарибди" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Абрамов келгач "Динамо" ўйини ўзгарибди"

Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Вадим Абрамов "Динамо"га келгач руҳий кўтарилиш пайдо бўлгандек туюлди. Бу менимча янги бош мураббий туфайли бўлди. Рақиб футболчилари ишончли ўйнашди ва ҳатто тезкор гол уришди. Бизга икки карра қийин бўлди, шу боис ўйлашимча "Динамо" яхши ўйнади. Биз ҳам яхши ҳаракат қилдик ва учрашув сўнггида ғалабани илиб кетдик. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. "Динамо"га кейинги ўйинларда омад тилайман", - деди Бақоев.

- Норхонов, Ҳасанов ва Саломов баҳсни захирада бошлашди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Норхонов яқиндагина жароҳатидан қутулди. Саломов ва Ҳасанов эса ротация туфайли захирада қолишди. Барчага бирдек юклама беришни мақсад қилганмиз. Кейинги ўйинимиз ОФК кубоги доирасида бўлади, шу боис уларга бироз дам бердик. Бу футболчилар иккинчи таймда захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтириб беришди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика