

Сербиялик дарвозабон янги мавсумни бошқа клубда бошлаши аниқ. Унга бир қатор клублар қизиқишмоқда.
Маълумот учун, 34 ёшли дарвозабон 2018 йилдан бери "Сўғдиёна" сафида тўп сурган. У жиззахликлар сафида жами 176 та учрашувда майдонга тушиб, 67 та баҳсда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қола олган.
Митрович "Сўғдиёна" билан 2021 йилда Суперлигада кумуш медаллага эга чиққан.




