UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм) Янгиликлар

Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)

Теглар :  Суперлига
Суперлигадаги қишки трансферлар ойнасини сарҳисоб қилишда давом этамиз. Аввалроқ "Нефтчи", "Пахтакор", "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор", ОКМК ва "Навбаҳор" клубларининг қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида сўз юритган эдик. Бу сафар қолган клублар ҳақида ҳикоя қиламиз.

"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)

"Сўғдиёна"

Жиззахликлар ўтган йилги таркибни тубдан ўзгартирмасликка қарор қилишди. Саккиз йил давомида "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилган Милан Митрович жамоани тарк этди. Унинг ўрнига бошқа бир сербиялик дарвозабон – Никола Миркович олиб келинди. У ҳам Митрович сингари 34 ёшда. Миркович ўз ватанида кўплаб клубларда ҳаракат қилган, шунингдек, Босния, Греция ва Данияда ҳам ўйнашга улгурган. Шу билан бирга, Сардор Раҳмонов, Рубин Хебай ва Беҳруз Жуматовлар ҳам "Сўғдиёна"дан кетишди.

Таркибни кучайтириш мақсадида "Сўғдиёна" қуйидаги футболчилар билан шартнома тузди:

Фейсал Мулич – бўйи 203 см бўлган 32 ёшли сербиялик ҳужумчи. У фаолиятининг катта қисмини Жанубий Кореяда ўтказган, шунингдек, Германия, Бельгия, Словения, Қозоғистон ва Таиланд чемпионатларида ҳам тўп тепган;

Александар Больевич – 30 ёшли вингер, Черногория терма жамоасининг собиқ аъзоси. "ПСВ" ёшлар жамоаси, Бельгиянинг "Эйпен", "Стандард" ва "Васланд-Беверен", шунингдек, Босниянинг "Железничар" клубларида ҳаракат қилган;

Оллоберган Каримов – 19 ёшли ярим ҳимоячи, "Бунёдкор" тарбияланувчиси. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида тўп тепган. "Бунёдкор"нинг асосий таркибига кира олмай қолди ва, афтидан, ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Сўғдиёна"га ўтди;

Отабек Жўрақўзиев – 23 ёшли ҳужумчи, "Олимпик", "Пахтакор", "Андижон" клублари ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси собиқ аъзоси. Сўнгги икки мавсумда Суперлигада бор-йўғи иккита гол урди. Эҳтимол, у Жиззахда ўзини янгитдан кашф қила олар.

"Қизилқум"

"Қизилқум" ҳам ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолишга қарор қилди. Клубни ўзини алмаштирмоқчи бўлишганида майдонни тарк этишдан бош тортгани билан ёдда қолган Дилшод Комилов тарк этди. Шу воқеадан сўнг Комилов асосий жамоа машғулотларидан четлатилган эди. Якунда ушбу можароли ҳимоячи "Навбаҳор"дан қўним топди.

"Қизилқум"дан Санжар Қувватов кетди. Унинг ўрнига ОКМКда деярли майдонга тушмаган Ҳумоюншоҳ Сайётов олиб келинди. Сайётов 2024 йилги мавсумда "Қизилқум" сафида ўйнаган эди (10 та ўйин, ўтказиб юборилган 11 та гол, 4 та "қуруқ" ўйин). Ҳимоянинг ўнг қанотига Грузия терма жамоасининг собиқ аъзоси Григол Чабрадзе (2021–2022 йилларда 9 та ўйин) олиб келинди. Шунингдек, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида тўп тепган Ғиёсжон Ризоқулов билан шартнома имзоланди. Позициясига кўра у ҳам Чабрадзе каби ўнг қанот ҳимоячиси, аммо ҳимоя марказида ҳам бемалол ўйнай олади.

Ярим ҳимоя марказига Тожикистон терма жамоаси аъзоси Алишер Шукуров жалб қилинди. Ўз миллий чемпионатидан ташқари, у Грузия ва Россияда ҳам ўйнашга улгурган. Ҳужум чизиғида Роман Папариганинг ўрнига бошқа бир украиналик форвард – Алексей Шебетун келди. Шунингдек, Фарҳод Бекмуродов, Даврон Анваров ва Душан Мийичлар ҳам жамоа билан хайрлашишди.

"Сурхон"

Термиз клуби ўтган мавсумда рақиб дарвозасига энг кўп хавф туғдирган икки ўйинчисини йўқотди – Рустам Турдимуродов ("Пахтакор"га қайтди) ва Асилбек Жумаев ("Нефтчи"га ўтди). Суннатилла Ҳамиджонов, Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Абдуғафур Ҳайдаровлар ижарага бериб юборилди. Шунингдек, Шерзод Комилов ва Суннатилла Пойёнов ҳам жамоани тарк этди.

"Сурхон" жамоадаги тўртинчи дарвозабонга айланадиган Отабек Боймуродов билан шартнома имзолади. Боймуродовдан ташқари, таркибда Артём Потапов, Дилшод Йўлдошев ва Даврон Мерганов бор. Улар ўйин вақтини ўзаро қандай бўлишиб олишлари қизиқ. "Сўғдиёна"дан ёш марказий ҳимоячи Беҳруз Жуматов олиб келинди. Таянч зонасини грузиялик ярим ҳимоячи Торнике Дзебниаури мустаҳкамлаши кутилмоқда. Ҳимоянинг чап қанотига Ўзбекистон U-17 терма жамоасидан Муҳаммадали Мусахонов жалб қилинди.

Ҳужум чизиғига келсак, ушбу позицияда бир нечта легионер бор. Ричард Фрайдей ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлса керак – ўтган йили у "Динамо" сафида ҳаракат қилган. Ҳужум марказига яна бир нигериялик Стивен Чинеду олинди. "Сурхон"га келгунига қадар у Хорватия, Албания, Босния ва Сербия чемпионатларида ўйнаган. Маҳаллий янги футболчилар ҳам бор: Суннатилла Абдуллажонов (ўтган мавсумда "Хоразм" сафида 31 ўйин, "гол+пас" тизими бўйича 3+7) ва Фаррух Қодиров (ўтган йилги U-21 биринчилигининг энг яхши тўпурари).

"Андижон"

"Андижон" таниб бўлмас даражада ўзгарди. Ўтган мавсумга таққослаганда жамоада фақатгина Элдор Адҳамов, Абдувоҳид Ғуломов, Муҳаммадкарим Тоиров, Абдураҳмон Комилов, Дониёр Абдуманнопов, Усмонали Исмоналиев ва Дамир Темировлар қолди.

Клубни тарк этганлардан биринчи навбатда Эржан Токотаев, Ислом Маматказин, Шаҳзод Азмиддинов ("Пахтакор"га қайтди), Олег Зотеев ва Бектемир Абдуманноновларни таъкидлаб ўтиш лозим. Бошқа футболчилар ҳам кетишди, аммо улар ёки асосий таркибнинг муқим ўйинчилари эмасди, ёки уларнинг ўрнини янгилар билан бемалол "ёпиш" мумкин: Фарҳод Соҳибжонов, Илҳом Абдуғаниев, Суннатилла Ҳамиджонов ("Сурхон"дан ижарага олинганди), Отабек Жўрақўзиев, Исмоил Акинаде, Муҳаммадали Усмонов, Муҳаммадюсуф Мирқодиров, Саидумархон Саиднуруллаев.

Янги ўйинчиларнинг аксарияти маҳаллий мухлисларга жуда яхши таниш. Булар Драган Черан, Имеда Ашортия (ўтган йили "Бунёдкор" етакчиси бўлган), Мартин Боакье, Пўлатхўжа Холдорхонов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Азиз Турғунбоев, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Йўлдошев, Маҳмуд Маҳамаджонов, Ислом Тўхтахўжаев, Игорь Голбан, Одил Абдумажидов ва дарвозабон Раҳимжон Давронов.

Шунингдек, яқин келажакни кўзлаб ёш футболчилар – Неъматулло Рустамжонов ва Сайфиддин Содиқовлар билан ҳам шартнома имзоланди. Аввал Суперлигада ўйнамаган янги легионерлар ҳам бор: ўз ватани Сербияда, шунингдек, Португалия ва Қозоғистонда ўйнашга улгурган марказий ҳимоячи Неманья Чаласан ҳамда грузиялик таянч ярим ҳимоячиси Александре Андроникашвили.

"Қўқон-1912"

Мавсум старти олдидан "Қўқон-1912"нинг бўлажак мавсум учун қўйган юксак мақсадлари маълум бўлди. Жамоага қизиқарли ўйинчилар келди, бироқ таркиб умумий олганда юқори ўринлар учун даъвогарлик қиладиган даражада ўзгармади.

Ўтган йили "Насаф"нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотган Жавоҳир Сидиқов жамоага қўшилди. У 2016–2018 ва 2022 йилги мавсумларда "Қўқон-1912" сафида ўйнаган эди. "Бухоро"дан Тома Табатадзе олиб келинди. "Нефтчи"дан Сильванус Нимели ва Фарҳод Соҳибжонов ижарага олинди. Шунингдек, Фарғонадан Ғуломҳайдар Ғуломов эркин агент мақомида етиб келди.

Клубни тарк этганлардан Жасур Холтўраев, Клейди Даци ва Аброр Каримовларни таъкидлаб ўтиш лозим. Бироқ уларнинг кетиши "Қўқон-1912" ҳолатига кучли таъсир қилиши даргумон.

"Машъал"

"Машъал" ўтган мавсум Про лигада "Арал" етакчиларидан бири бўлган Иззатилла Абдулҳақовни ўз сафига қўшиб олди. Шунингдек, "Андижон" шарафини ҳимоя қилган Илҳом Абдуғаниев ҳамда "Олимпик" ва "Динамо"да ўйнаган Мақсудхўжа Алохўжаев ҳам жамоа таркибини тўлдирди. Ҳужум чизиғига Македония терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Влатко Стояновски олиб келинди. Фаолияти давомида у ҳатто Франция 1-Лигасида "Ним" шарафини ҳимоя қилишга ҳам улгурган. Ҳимоя марказига эса Россия МФЛ (ФНЛ) ва Беларусь чемпионатида ўйнаган Роман Хаджиев жалб қилинди.

Шунингдек, "Машъал" бирданига уч нафар африкалик легионер билан шартнома имзолади:

Рафаэль Аягва – 28 ёшли нигериялик ярим ҳимоячи. Ўз ватанида, шунингдек, Норвегия ва Мисрда ўйнаган;

Рашид Абубакар – 25 ёшли ганалик ярим ҳимоячи. Гана, Босния, Сербия, Ўмон, Молдова ва Қозоғистон чемпионатларида тўп тепган;

Агустин Чиди Квем – 28 ёшли нигериялик ҳужумчи. ЖАР, Вьетнам ва Ироқ клубларида ҳаракат қилган.

"Машъал"ни тарк этганлардан марказий ҳимоячи Дмитрий Яшин, дарвозабон Умид Ҳамроев ва ярим ҳимоячи Исломбек Баратовларни таъкидлаб ўтиш лозим. Уларнинг кетиши "Машъал"нинг ўйинига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

"Хоразм"

"Хоразм"ни Ҳумоюнмирзо Иминов, Суннатилла Абдуллажонов, Ҳазрат Турсунқулов ва Мурод Бобожонов тарк этди. Уларнинг барчаси ўтган йили жамоа ўйинига катта таъсир ўтказган эди. Шунингдек, Владимир Бубанья, Ихтиёр Тошпўлатов ва Искандар Шойқулов ҳам кетишди.

Шу билан бирга, "Хоразм" кўплаб ўйинчилар билан шартнома имзолади. Клуб "Пахтакор"дан ҳимоя маркази ва таянч ярим ҳимоячиси позициясида ўйнай оладиган Диёр Ортиқбоевни сотиб олди. "Сурхон"дан марказий ярим ҳимоячи Нодирбек Абдихолиқов келди. "Шўртан"дан икки ҳимоячи – Шоҳжаҳон Султонмуродов ва Азизбек Пирмуҳаммедов билан шартнома тузилди. Суннатилла Ҳамиджонов эса ижарага олинди.

Қизиқарли янги легионерлар ҳам бор. Сенегаллик вингер Бубакар Траоре "Торино" мактабини ўтаган, Швейцария ва Украинада ўйнаган. Сўнгги йилларда у Болгария чемпионатида тўп тепган. Камида учта позицияда (ўнг қанот ярим ҳимоячиси, ўнг қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи) ўйнай оладиган словениялик 27 ёшли универсал Матия Ром ўз ватанида "Домжале", Украинанинг "Колос", Хорватиянинг "Шибеник", Грузиянинг "Телави" ва Қозоғистоннинг "Женис" клубларида ўйнашга улгурган. 29 ёшли бразилиялик таянч ярим ҳимоячи Рафаэль Сабино ҳам Украина ва Қозоғистонда ўйнаган. Яна бир бразилиялик, 24 ёшли Эльзио Лоан "Хоразм"га қадар Босния ва Кипрда ҳаракат қилган. Дарвозабон Никола Стошични кўпчилик "Бухоро"даги ўйинлари орқали эслаши мумкин.

"Хоразм"нинг энг қизиқарли янги аъзоси – франциялик 22 ёшли вингер Янис Льери. У академияси Франция ва бутун Европада энг яхшиларидан бири ҳисобланадиган "Сент-Этьен" тарбияланувчисидир. "Сент-Этьен"нинг биринчи жамоаси сафида у 7 та ўйин ўтказган. Сўнгги икки йилни у Испания учинчи лигасида ўтказди. Яқиндагина, 2019 йилда Льери Франция ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган эди. Ўшанда у билан бир жамоада Мало Гюсто ("Челси"), Элье Ваи ("Ницца"), Абдулла Ба ("Сандерленд") ва Сумаила Кулибали ("Брест") тўп тепишган.

"Бухоро"

"Бухоро" қизиқарли трансфер кампаниясини ўтказди. Эҳтимолий йўқотишлардан – Иззатилла Пўлатов, Азизбек Амонов ва Тома Табатадзенинг кетишини таъкидлаш мумкин. Шунингдек, Марко Колакович, Фране Икич, Йосип Томашевич, Фране Чирьяк, Билол Туплиев ва Отабек Боймуродов ҳам клубни тарк этишди, бироқ уларнинг кетиши жамоа учун катта муаммо туғдириши даргумон.

"Бухоро" "Машъал" дарвозабони Умид Ҳамроев билан шартнома имзолади. Ҳимоя марказига икки нафар сербиялик жалб қилинди: Велько Филипович ва Боян Младович. Филипович сўнгги бир неча йилни Таиландда ўтказган бўлса, Младович Қозоғистон, Грузия ва Кипрда ўйнаган. Ҳимоянинг ўнг қанотига "Пахтакор" тарбияланувчиси Кирилл Тодоров, чап қанотига эса тажрибали Хуршид Мухторов келди.

Ярим ҳимоя марказини "Акрон"дан кетганидан сўнг Беларусь чемпионатида Брестнинг "Динамо" клубида бироз ўйнашга улгурган Шерзод Эсанов кучайтириши керак. Шунингдек, грузиялик таянч ярим ҳимоячиси Михаил Башелейшвили билан шартнома тузилди. Ҳужумда креативликни ошириш вазифаси Черногория терма жамоасининг собиқ аъзоси, Сербия, Швеция, Дания чемпионатлари ва ҳатто Еврокубокларда ўйнаш тажрибасига эга бўлган Владимир Родичга топширилган. 2023 йилги мавсумда "Олимпик"даги фаолиятидан сўнг самарадорлиги кескин пасайиб кетган (Суперлигадаги уч мавсумда бор-йўғи битта ассист) Темур Мамасидиқов "Бухоро"да ўз фаолиятини қайта тиклаши мумкин.

Табатадзенинг ўрнини Грузиядан келган бошқа бир ҳужумчи – бўйи қарийб 2 метр (198 см) бўлган Ника Качарава тўлдириши кўзда тутилган. Качарава Кипр, Грузия, Польша, Россия ва Жанубий Корея чемпионатларида ўйнаш тажрибасига эга. Шунингдек, у Еврокубокларда 19 та ўйин (2 та гол ва 3 та ассист) ҳамда Грузия миллий терма жамоаси сафида 24 та ўйин (3 та гол ва 2 та ассист) ўтказган.

"Локомотив"

"Темирйўлчилар" Суперлигада жон сақлаб қолишга жиддий киришишлари аниқ. Сўнгги тўрт мавсум давомида "Локомотив" гоҳ юқорига кўтарилади, гоҳ яна Про лигага тушиб кетади. Аммо бу йил "Локомотив"да анчагина жанговар таркиб йиғилган.

Биринчи навбатда, собиқ ўйинчилар – Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Олег Зотеевнинг клубга қайтганини таъкидлаш лозим. Уларнинг барчаси ўз вақтида "темирйўлчилар" сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишган. Шунингдек, "Динамо"дан Александр Кучеренко, "Насаф"дан Суҳроб Нуруллаев, "Машъал"дан Исломбек Баратов, "Пахтакор"дан Никита Шевченко, "Бухоро"дан Билол Туплиев, "Сурхон"дан Суннатилла Пойёнов ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларида тўп тепган Нурлан Ибраимов билан шартнома имзоланди. Лазизбек Мирзаев ҳам "Локомотив"га қайтди (у ижарага олинди). "Темирйўлчилар" Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири бўлган Муҳаммадали Реимовни ҳам ўз сафларига қўшиб олишди. Натижада тажриба ва ёшликнинг қизиқарли уйғунлиги юзага келди.

Легионерларга келсак, "Локомотив" қуйидаги футболчилар билан шартнома тузди:

Александар Шушняр – 30 ёшли марказий ҳимоячи, Австралия терма жамоасининг собиқ аъзоси. Австралия, Руминия, Чехия, Словакия, Жанубий Корея ва Сербия чемпионатларида ўйнаш тажрибасига эга;

Йован Нишич – 27 ёшли ярим ҳимоячи, Сербия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси. Ўз ватанида "Партизан", "Вождовац" ва "Раднички Ниш", шунингдек, Босниянинг "Борац" ҳамда Франциянинг "По" клубларида ҳаракат қилган;

Николай Иванов – 26 ёшли ярим ҳимоячи, Беларусь терма жамоаси аъзоси. Беларусь чемпионатида ўз позициясидаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлган;

Алексей Козлов – россиялик 27 ёшли дарвозабон, Латвия, Литва, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон клублари шарафини ҳимоя қилган.

"Локомотив" билан хайрлашганлардан Раҳимжон Давронов, Момчило Рашо, Акаки Шулая, Леван Арвеладзе ва Даврон Ҳошимовларни таъкидлаб ўтиш лозим.


Муаллиф: Николай Егоричев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 фев 08:53:51
,Хаqiqiy Kazim.
Олег Шацких 11 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мошпоягаям боролмайди 4 турдан сунг бабаян аут)))
Якинда бабани хаммадан химоя килиб йуродинг мени дадам деб хД ташаб кетдими хД алимент толамайапдими гул хД
   
24 фев 21:55:52
Soccerland777
Andijonni yangi futbolchisi orqa tomondan kulgili koʻrinarkan.
Chalasan
Uzavto
   
24 фев 21:37:22
تعمورخن ومار خجا
Cheranmas cherigan dragan (Drakon ajdaho) emas chuvalchang) boʻbqoldi bu bola
-1   
25 фев 00:46:52
Олег Шацких 11
Мошпоягаям боролмайди 4 турдан сунг бабаян аут)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика