

Улар орасида "Манчестер Сити" футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Михавконинг Украина терма жамоасидаги шериги Илья Забарний, шунингдек, Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси аъзоси Нико Шлоттербек билан бир қатордан жой олди.
"Менга Шлоттербекнинг ўйини жуда ёқади. Уни кузатиб бораман, услуби менга манзур келади. Албатта, Забарнийни ҳам кузатаман, у ҳам яхши. Ҳусановни ҳам яхши кўраман, у ёш ва ҳақиқатан яхши сифатларга эга. АПЛда "Манчестер Сити"га мухлислик қиламан, шунинг учун ўйинларини кузатиб бораман", – деди Михавко "Динамо" матбуот хизматига берган интервьюсида.

Аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олган эди.



