

“Криштиану Роналдуни сотиб олишга қарши бўлмасдик. Биз Лионель Мессини сотиб олишга ҳам қаршимасмиз. Ўруновни сотиб олишдан ҳам бош тортмаган бўлардик”, дейди Миразгулов.
Аввалроқ, москваликлар ўзбекистонлик футболчини “Уфа”га ижарага бериш ё сотишни ўйлаётгани хабар қилинганди. Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Остон Ўрунов жорий мавсум “Спартак” либосида 9 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.



