Чемпионлар Лигаси-2026 финали вақти эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
27 мар 2026
Финал 30 май куни Будапештдаги "Пушкаш Арена"да бўлиб ўтади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши режалаштирилган.

Ярим финал босқичи икки босқичда бўлиб ўтади: дастлабки ўйинлар 28 ва 29 апрель кунлари, жавоб ўйинлари эса 5 ва 6 май кунлари ўтказилади. Учрашувлар вақти Тошкент вақти билан 00:00 га белгиланган.

Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби финалда "Интер"ни 5:0 ҳисобида доғда қолдирган ПСЖ саналади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com