

УЕФА Евро-2028 учун чипталар нархини 2024 йилги даражада сақлаб қолишга қарор қилди.
"The Athletic" хабарига кўра, Европа футбол иттифоқи аксарият чипталар нархини оширмайди. Энг арзон тоифадаги чипталар тахминан 26 фунт (33 доллар), кейинги тоифадагилари эса 52 фунт атрофида бўлади. Фақат энг қиммат жойлар ва меҳмонхона хизматларини ўз ичига олган пакетлар нархи кўтарилиши мумкин.
ФИФА эса бутунлай бошқача йўл тутмоқда. Жорий йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учун энг арзон чипталар 60 доллардан бошланса, энг қиммати 2700 долларгача етмоқда. Энг ҳайратланарлиси — ЖЧ финали чипталари нархи! Финал учун энг арзон чипта 4185 доллар этиб белгиланди, бу Қатардаги ЖЧ-2022 билан солиштирганда деярли етти баравар қиммат демакдир.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2028 баҳслари Англия, Шотландия, Уэльс ва Ирландия майдонларида 9 июндан 9 июлга қадар бўлиб ўтади.



