U16 Осиё чемпионати. КХДР Жаҳон чемпионатига чиқди
26 сен 2016 17:40
Янгиликлар
U16 Осиё чемпионати. КХДР Жаҳон чемпионатига чиқди
Ҳиндистондаги ўсмирлар Осиё чемпионатининг яна бир чорак финал баҳси ўз якунига етди.
КХДР ва Уммон ўртасида ўтган баҳс қизиқарли кечди. 24-дақиқада корейслар пенальтидан унумли фойдалана олишмади, бу вазиятда Юн Мин ноаниқ зарба берди. 80-дақиқада уммонликлар вакили Яҳё Ал Жаҳдҳами ҳисобни очди - 1:0. Орадан кўп ўтмай Ким Пом Хёк ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Мусобақа регламентига кўра асосий вақтда дуранг қайд этилса ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида КХДР омадлироқ чиқди ва ярим финалга йўлланма олди. Шу билан бирга корейслар Жаҳон чемпионатига ҳам чиқишди.
Уммон - КХДР 1:1 (пенальтилар серияси 2:4)
Голлар: Яҳё Ал Жаҳдҳами 80 - Ким Пом Хёк 85
Соат 18:30да Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги ўйин бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар