U-23 Осиё чемпионати. 1-турдан кейин "A" гуруҳидаги вазият

Narzulla Saydullayev
8 янв 2020, 21:28
Бугун Таиландда U-23 Осиё чемпионати старт олди.

Дастлабки кун "A" гуруҳидан ўрин олган иккита учрашув ўтказилди. 

Мусобақанинг илк учрашувида Ироқ ва Австралия терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Иккинчи ўйинда мезбон Таиланд Баҳрайнга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0. 

Шу тариқа, 1-турдан сўнг Таиланд ўз гуруҳида якка пешқадам бўлиб олди. 

2-тур баҳслари 11 январь куни бўлиб ўтади. Унда Баҳрайн Ироқ билан, Австралия эса Таиланд билан тўқнаш келади.




U-23 Осиё чемпионати ҳақида нималарни билиш керак? (+тўлиқ тақвим)        


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia