

Кеча "Навбаҳор"га қарши Суперлига учрашувида дарвозани қўриқлаган Шукрон Йўлдошев бугунги U-21 Биринчилиги ўйинида захирадан ҳужумчи сифатида майдонга туширилди.

Эътиборлиси, у 39 ва 53-дақиқаларда наманганликлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Айни пайтда ушбу баҳс давом этмоқда.



