U-20 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон Австралияга қарши ўйнайди, ғолиб ЖЧга йўл олади
11 мар 2023 07:14
Янгиликлар
U-20 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон Австралияга қарши ўйнайди, ғолиб ЖЧга йўл олади
Осиё Кубоги U-20 Осиё кубоги 1/4 финали доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади.
Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 19:00 да старт олади. Ушбу ўйин ғолиби ярим финалга йўл олиши билан бирга, шу йил Индонезияда ўтказиладиган U-20 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши билан аҳамиятлидир.
Мазкур ўйинда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчилари тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Бугун чорак финал доирасида шунингдек Эрон ҳамда Ироқ U-20 терма жамоалари баҳс олиб боришади. Мазкур баҳс соат 15:00да "Жар" стадионида старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин
Фикрлар