UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  2 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  4 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  38 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  7 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6

U-20 ЖЧ. Бразилияликлар тўпдан шикоят қилишмоқда Янгиликлар

U-20 ЖЧ. Бразилияликлар тўпдан шикоят қилишмоқда

Oceanuz мусобақанинг расмий тўпи ҳисобланади.

Эртага ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур мусобақа олдидан жамоалар сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Шулар қаторида, мундиалга ҳозирлик кўраётган бразилияликлар мусобақада фойдаланиладиган тўплардан шикоят қилишди.

Жумладан, "Васко да Гама" ярим ҳимоячиси Марлон Гомеш шундай деди: "Мусобақада фойдаланиладиган тўп қандайдир бошқача кўринишда, у дарҳол тезлик олиб кетади, айланиш жиҳатдан ҳам фарқланади. Шунга қарамай, биз бунга мослашаяпмиз ва бор эътиборимизни Италияга қарши ўйинга қаратяпмиз".

Шунингдек, "Коринтианс" ҳужумчиси Педриньо ҳам Гомешнинг фикрига қўшимча қилди: "Тўп бошқача, аммо вақт ўтиши билан бунга кўникиб кетамиз".

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фойдаланиладиган тўпнинг номи OCEAUNZ бўлиб, Adidas компанияси мазкур коптокни аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун ишлаб чиқарганди, аммо мазкур мусобақада ҳам ушбу тўпдан фойдаланиладиган бўлди.

Ушбу тўпда ҳам Қатардаги жаҳон чемпионатида бўлгани сингари офсайдни аниқлайдиган яримавтомат тизим мавжуд.

Бразилия ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг "D" гуруҳида Италия, Нигерия ва Доминикан билан тўқнаш келади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика