Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди

Sherzod Nurmatov
22 ноя 2025, 17:01
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Мерсисайд клуби қишда трансферлар қилишига шама қилди.

Нидерландиялик мураббийнинг маълум қилишича, нафақат ҳимоя, балки бошқа чизиқлар ҳам кўриб чиқилмоқда.

"Январь ойида бирон бир шартнома имзоланадими? Бизда 3 нафар марказий ҳимоячи бор, яна Гравенберх ва Эндо ҳам. Сиз буни ҳали билмаслигингиз мумкин, аммо бизда катта муаммо туғдираётган бошқа позициялар ҳам мавжуд", – деди мураббий.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo