UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  1 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  8 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  16 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  13 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9

U-17 жаҳон чемпионати. Ҳиндистон эртанги кун юлдузларини чорлайди Янгиликлар

U-17 жаҳон чемпионати. Ҳиндистон эртанги кун юлдузларини чорлайди

Эртага Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасида навбатдаги U-17 жаҳон чемпионати старт олади.

Ҳозирда кўпчиликка бир савол қизиқ кўринмоқда: "Бу мусобақадан ҳам кейинчалик Роналдиньо, Неймар, Иньеста, Буффон ёки Кроос каби юлдузлар етишиб чиқадими?"

Мусобақа бу сафар Ҳиндистонда ташкил этилади ва ўйинлар 6 октябрдан 28 октябргача давом этади. U-17 жаҳон чемпионатида 24та жамоа иштирок этади. Жамоалар тўрттадан олти гуруҳга бўлинган. Мусобақа бу йил 17-марта ўтказилади. Биринчиси 1985 йил Хитойда ташкил қилинганди, охирги марта эса 2015 йил Чилида ўтказилди. 

Нималарни билишимиз керак? 

- Ўз вақтида беш карра чемпион бўлган Нигерия бу сафар мундиалдан четда қолди. Бу жамоа ўрнига Мали иштирок этади. Нигерия саралаш ўйинларидан муваффақиятли ўта олмади. Африкадан шунингдек Гана, Гвинея, Нигер ўсмирлар терма жамоалари ҳам қатнашади. 

- Тўртта собиқ жаҳон чемпионлари - Бразилия (1997, 1999, 2003), Гана (1991, 1995), Мексико (2005, 2011) ва Франция (2001) бу сафар ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Нигериядан ташқари ўз вақтида жаҳон чемпиони бўлганлардан Россия, Саудия Арабистони ва Швейцария ўсмирлари ҳам саралаш босқичидан ўта олишмади.

- Навбатдаги мусобақада Океаниядан биринчи бор иккита жамоа иштирок этади. Янги Зеландия олдин ҳам қатнашган, бироқ Янги Каледония ўз тарихида биринчи бор кичик мундиалда ўйнайди. 

- Ушбу турнирда Осиё шарафини бешта жамоа ҳимоя қилади. Булар - Ироқ, Эрон, Япония, КХДР ва мезбон Ҳиндистон. 

Мусобақани кузатишга учта сабаб

Биринчиси, бу шундай турнирки ўз вақтида Неймар, Иньеста, Роналдиньо, Тони Кроос, Нванкво Кану, Жанлуижи Буффон каби жаҳон юлдузларни дунёга танитган. 

Иккинчиси, бу мусобақа орқали ўзингиз учун Ҳиндистонни кашф қилишингиз мумкин. Ўйинлар олтита шаҳарда ташкил этилади: Гоа, Гувахати, Кочи, Калкутта, Мумбай ва Деҳли.

Учинчиси, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи бор аёл ҳакамлар ишлашади. Бунақаси олдинги мундиалларда бўлмаган.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика