Тьяго Силва: "Мбаппега катта босим ўтказилмоқда, у бор-йўғи 18 ёшда"

Aslanov Jasurbek
2 ноя 2017
ПСЖ сардори ва ҳимоячиси Тьяго Силва ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.

18 ёшли форвард сўнгги учрашувларда кам кўзга ташланди ва танқидларга учради.

"Жамоатчилик Мбаппега катта босим ўтказмоқда. Неймарни танқид қилишса тушунамиз, бироқ у 25 ёшда, Мбаппе эса 18да. Футболда доимо истаган натижага эришиб бўлмайди, хатто бор кучингни ишга солсанг ҳам. Аммо Мбаппе профессионал йигит" - дейди Силва.

Жорий мавсум Килиан Мбаппе ПСЖ сафида 13та расмий учрашувда майдонга тушди ва 4та гол уриб, 5та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC