

"Бизга мўъжиза керак бўлади. 4:0, 5:1 ҳисоблари ҳақида гапириш ўринлими, йўқми билмадим. Реалист бўлиш керак.
Биз ўзимизга ишонимиз керак. Ишонч барчаси ўз қўлимизда эканлигини билдиради. Унумлилик, энергия ва жамоавий руҳ эвазига ғалаба қозонишимиз мумкин.
Биз ёлғиз эмасмиз, ёнимизда мухлисларимиз бор", -дейди Томас Тухель "Ман Сити"га қарши жавоб учрашуви олдидан.
Маълумот учун, "Бавария" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув бугун соат 23:59 да старт олади. Биринчи учрашувда инглизлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.



