

Жамоа ўз таркибига Ўзбекистон терма жамоаси, "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари собиқ ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибовни қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Соҳибов ўтган мавсум ёзида "Локомотив" билан шартнома тузган эди.




