Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"

Оқил Абдубарноев
8 фев 2026, 09:40
ОКМК дарвозабони Жавоҳир Илёсов янги мавсумга тайёргарлик ва туғилган куни ҳақида гапирди.

– ЦСКА ҳамда ОКМК жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди. 1:1 ҳисоби қайд этилди.

– Яхши ўйин бўлди. Рақиб ҳам, биз ҳам яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

– Ўйиндан олдин беш-олти соат ёмғир ёғди, бу ўйинга қанчалик таъсир қилди? Кўряпмизки, стадионнинг нариги томонида анча сув тўпланиб қолган экан.

– Ёмғир бўлгани билинмади. Аксинча, яхши бўлди.

– Машғулотлар қандай ўтяпти? Биринчи йиғин Абу-Дабида, эндигиси Туркияда давом этмоқда. Қанчалик фарқ бор?

– Абу-Дабидаги биринчи йиғин кўпроқ жисмоний тайёргарликка қаратилганди. Иккинчи йиғинда кўпроқ беллашув ўтказамиз, бештами ўйин ўйнарканмиз. Шу орқали жисмоний ҳолатимизни тиклаймиз.

– Бугун туғилган кунингиз экан (7 февраль). Табриклаймиз!

– 18 га кирдим (кулади).

– Январь-февраль ойида таваллуд топганлар туғилган кунларини уйидан узоқда нишонлашади. Чунки футболчилар мана шу пайтда хорижий ўқув-йиғин машғулотларида бўлишади.

– Шунақа. Тўғриси, охирги марта туғилган кунимни уйда нишонлаганимни эслолмайман.

– Сиз олган энг яхши совға? 

– Энг қадрлиси – ота-онам табриги.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia