UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  2 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  6 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  5 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6

"Турон" 11, "Олимпик" эса 9 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказди. Улар трансфер сиёсатига амал қилишдими? Янгиликлар

"Турон" 11, "Олимпик" эса 9 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказди. Улар трансфер сиёсатига амал қилишдими?

Теглар :  ТуронОлимпик
Давралар оралиғидаги ёзги трансфер ойнасида баъзи клублар сезиларли ўзгаришга учрамоқда.

Хусусан, яқинда Суперлигадаги иштирок этиши сўроқ остида қолган Яйпаннинг "Турон" клуби жиддий ўзгаришларга учради. Жамоани кўплаб етакчилар тарк этди. Уларнинг ўрнини эса тўлдириш лозим эди. Шунингдек, Тимур Кападзе мураббийлик қилаётган "Олимпик" клуби ҳам 9 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Шу ўринда, бир савол туғилиши табиий: ёзги трансфер ойнасида 5 нафардан ортиқ янги футболчини рўйхатдан ўтказиш мумкин эмасди, ушбу клубларнинг амалга ошираётган иши тўғрими? Жавоб: ҳа.

Бунга изоҳ бериб ўтаман. Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2023 йил учун мўлжалланган Суперлига ва Про лига регламентида футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида боб мавжуд.

Ушбу бобнинг 4-бандида пешонани қашлайдиган футбол клуби қишки трансфер ойнасида 10 нафар (Про лига бундан мустасно) ва ёзги трансфер ойнасида 5 нафардан ортиқ (Про лига ҳам шу жумладан) бўлмаган янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин, дейилган. 

Энди кўпчиликни ўйлантирган саволга жавобни 6-банддан қидириб кўрамиз: Футбол клуби 2001 йил ва ундан кичик ёшдаги янги маҳаллий футболчи билан (дарвозабон учун 2000 йил) шартнома имзоласа, мазкур футболчи мазкур бобнинг 4-бандида қайд этилган лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади.

Келинг, жамоа сафига келиб қўшилган футболчиларни текшириб кўрамиз:

Файзулло Жуманқўзиев (1998 йил таваллуд топган); 

Азизбек Холмуродов (2003 йил таваллуд топган); 

Жавоҳир Алижонов (2000 йил таваллуд топган); 

Нодирбек Мукаров (2002 йил таваллуд топган); 

Абубакир Ашуров (2003 йил таваллуд топган);  

Шаҳзодбек Раҳматуллаев (2003 йил таваллуд топган);  

Шоҳмалик Комилов (2000 йил таваллуд топган);  

Сардор Хурсандов (2000 йил таваллуд топган); 

Акбаржон Абдирасулов (2003 йил таваллуд топган); 

Абдураҳим Сайдуллаев (2004 йил таваллуд топган);  

Равшан Хайруллаев (2005 йил таваллуд топган).

Водий жамоаси 4-банд бўйича 4 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказган. Клуб 22 ёш ва ундан катта бўлган яна бир нафар футболчини сафга қўшиб олиши мумкин.

Ушбу жараённи "Олимпик" мисолида ҳам кўрамиз:

Шаҳзод Акрамов (2004 йил таваллуд топган);

Жавоҳир Утамуродов (2004 йил таваллуд топган);

Элдор Бегимов (2001 йил таваллуд топган);

Эдем Неманов (2003 йил таваллуд топган);

Саидафзалхон Ахроров (2003 йил таваллуд топган);

Шерзод Эсанов (2003 йил таваллуд топган);

Александр Зевадинов (2004 йил таваллуд топган);

Фахриддин Муҳаммадов (2004 йил таваллуд топган);

Риан Исломов (2004 йил таваллуд топган).

Гувоҳи бўлиб турибмизки, шундоқ ҳам таркиби ёшлардан иборат "Олимпик" Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси футболчилари эвазига янада ёшармоқда. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика