UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими? Янгиликлар

Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?

Бугун Суперлиганинг 12-тур учрашувлари давом эттирилади.

Кун доирасидан "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашуви ўрин олган. Гарчи баҳс марказий мақомда бўлмаса-да қизиқарли ўйин гувоҳига айланишимиз кутилмоқда. Бир томондан бошсиз чавандоз ролидаги "Қизилқум", иккинчи томондан Суперлигада кутилганидан паст натижа қайд этаётган "Сўғдиёна" жамоаси. Нима учун бу ўйинни кўришимиз керак?


Ўзаро ўйинлар: Навоийда тарих яратилиши мумкин

Жамоалар бугунги кунга қадар 44 маротаба ўзаро тўқнаш келган. Бу ўйинларда устунлик "Қизилқум" томонида 19 ғалаба, 14 та ўйинда томонлар бир очкога эга чиққан бўлса, 11 та беллашувда "бўрилар" ғалабани тантана қилган. Тўплар нисбати 60-43. "Қизилқум" ўз майдонида кечган 22 та ўйинда бирор маротаба мағлубиятга учрамаган, 13 ғалаба, 9 дуранг қайд этилган. Бу ўйиннинг тарихий аҳамияти шундаки, "Сўғдиёна" илк маротаба Навоийда байрам қилиши мумкин. Жамоаларнинг охирги қарама-қаршилигида 1:1 ҳисобидаги натижа таблода акс этган.

"Қизилқум" – "Сўғдиёна" 1:1

Қарши. "Марказий" стадиони. 18:15

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Расул Фозилов

VAR: Иброҳим Султунов

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Захира ҳаками: Умид Нутфуллоев

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Ойбек Юнусов

Гол: 1:0 — 73, Муҳаммадали Ғиёсов (Илҳом Ваҳобов), 1:1 — 90+3, Олег Зотеев (Лупчо Дориев). 

"Қизилқум": 12.Роберт Озолс, 4.Илҳом Ваҳобов, 6.Асрор Ғафуров, 10.Элгужа Лобжанидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 14.Файзулла Қамбаров (23.Самандар Шукуруллаев, 87), 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 18.Бахтиёржон Қосимов (22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 71), 25.Азизбек Усмонов, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (8.Гиорги Кухианидзе, 61).

Захира: 1.Ҳумоюншох Сайётов, 2.Фарруҳ Жўраев, 7.Даврон Анваров, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 79.Диёр Рахматиллоев.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 6.Алишер Салимов (5.Жасур Ёқубов, 69), 14.Люпчо Дориев, 23.Суҳроб Иззатов, 28.Станислав Андреев (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 46), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев, 68.Сардорбек Ҳошимов (9.Самандар Мавлонқулов, 46), 99.Умидбек Султонов (17.Самандар Синдаров, 83).

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 22.Алексей Носко, 34.Дилшод Мисиралиев, 43.Шерзод Мирзажонов, 82.Фазлиддин Омонкелдиев.

Огоҳлантириш: Николай Тарасов (70), Гиорги Кухианидзе (80), Жасур Ёқубов (87), Элгужа Лобжанидзе (90+2).

"Қизилқум": Никола Лазаревич бу сафар ярим мавсум ҳам ишламади

Жорий йил бошида навоийликлар бошқарувини қўлга олган Никола Лазаревич аввалги ишлаган даврига нисбатан ярим мавсум ҳам фаолият юритгани йўқ. 2021 йил сербиялик мутахассис йил охиригача миссиясини бажариб қўйган, якунда жамоа 5-ўринни эгаллаганди. Лекин унда таркиб ҳам юқори ўринларга курашадиган даражада жамланганди. Бу сафар эса унинг қўл остида 11 та учрашувда 3 ғалаба, 2 дуранг, 6 мағлубият қайд этди ва 13-ўринни банд этиб турибди. Жамоа кетма-кет 3 та ўйинда рақибларига ғалаба совға қилди, бу баҳсларда "Қизилқум" 9 та гол ўтказиб юборди, 2 та гол урди. Эндиликда "олтин изловчилар"ни маҳаллий мутахассис Акмал Рустамов вақтинча бошқариб туради. Акмал Рустамов "Қизилқум"да кўп йиллар тўп тепган, бутсаларини михга илгач клуб ўринбосарларини бошқариб келаётган эди. Айтиш мумкинки, Рустамов шогирдлари сўнгги йилларда U-21 чемпионатида ёмон иштирок этаётгани йўқ. Бугунги ўйин эса унга илк синов ҳисобланади.

"Сўғдиёна" инқироздан уйғона оладими?

Охирги 4 йилдаги "Сўғдиёна" планкани шунчалик кўтардики, мухлислар жамоадан доим юқори ўринларни талаб қилишга одатланди. Ўтган йили Иван Бошкович шогирдлари Суперлигада совринли ўринларга кураш олиб борди ва охирги паллада медаллардан тушиб қолди, бу борада учинчи ўриндаги "Навбаҳор" билан тенг очко жамғарди. Бу йил эса жуда ва жуда кутилганидан паст натижалар кўрсатмоқда. Фактларга таянадиган бўлсак, "Сўғдиёна" 2024 йил 11-турдан сўнг 17 очко жамғарган, жадвалда 5-ўринда бўлган. Бу йил эса 11-турдан сўнг бор йўғи 9 очко ишлади, холос. Жамоа 11 та ўйинда 2 ғалабага эришди, 3 бор дуранг ўйнади ва 6 мағлубиятни қабул қилиб олди. Сўнгги 4 та учрашувда ғалабасиз серия билан юришини давом эттиряпти. Яна бир факт, "Сўғдиёна" бу мавсумда меҳмондаги ўйинларда ютуққа эга чиқмади. Бунга бир нечта омилларни сабаб сифатида келтириш мумкин. Бу эса алоҳида катта мавзу. 

Тақвим

"Сўғдиёна"нинг кейинги 3 та учрашуви "Хоразм", "Бунёдкор" ва "Сурхон"га қарши кечади. 

13-тур. 19.06.2025.  "Сўғдиёна" - "Хоразм"

14-тур. 29.06.2025. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

15-тур. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912"

"Қизилқум":

13-тур. 19.06.2025. "Андижон" - "Қизилқум" 

14-тур. 28.06.2025. "Қизилқум" - "Нефтчи"

15-тур. 03.07.2025.  "Шўртан" - "Қизилқум" 


Учрашув 20:00да старт олади. Барчага ёқимли томоша тилаймиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика