ФАКТЛАР: Бўриев клуб сафида биринчи қизил карточкасини олди. "Олимпик"да ғалабасиз серия 2 ойга етди

Iskandarov Abdulaziz
26 окт 2023, 20:02
Бироз олдин Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Қизилқум" учрашуви якунига етди.

 Икки жамоа учун ҳам муҳим саналган баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Мазкур учрашувга оид қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


— "Олимпик" жамоаси 2 ойдан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Тимур Кападзе шогирдлари сўнгги бор 25 август куни уйда "Турон"ни мағлубиятга учратганди (2:0). 

Сўнгги ўйинлар

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал. "Динамо" - "Олимпик" 4:3

20-тур. 28.09.2023. "Олимпик" - "Насаф" 1:3

22-тур. 21.10.2023. "Олимпик" - "Бунёдкор" 1:1

23-тур. 26.10.2023. "Олимпик" - "Қизилқум" 0:0


— Пойтахт клуби бу мавсумда уйда энг кам ғалаба қозонган 4 жамоадан бири бўлиб турибди (2 ғалаба). "Олимпик"дан ташқари "Бунёдкор" ва "Турон" ҳисобида 1та, "Бухоро"да 2тадан ғалаба мавжуд. 

— "Қизилқум" кетма-кет 4та учрашувдан буён меҳмондаги ўйинларда мағлубиятга учраётгани йўқ. Навоийликлар сўнгги бор 5 август куни "Бухоро"га имкониятни бой беришганди. 

17-тур. 19.08.2023. "Насаф" - "Қизилқум" 0:0

19- тур. 22.09.2023. "Сурхон" - "Қизилқум" 1:2

21-тур. 06.10.2023. "Бунёдкор" - "Қизилқум" 2:2

23-тур. 23.10.2023. "Олимпик" - "Қизилқум" 0:0

— "Олимпик" жамоаси футболчилари бу йил ҳакамлар томонидан тўртинчи бор қизил карточкага лойиқ кўрилди. Бунгача Жасур Жалолиддинов, Шаҳзод Таиров, Муҳаммадали Ғиёсов учрашувни қизил карточка сабаб эрта тугатишга мажбур бўлган эди. 

— Абдурауф Бўриев клублар миқёсида фаолиятида илк бор қизил карточкани олди. Бунга қадар у фақат олимпия терма жамоаси сафида Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Корея билан баҳсда майдондан четлатилганди. 

— Жамоаларнинг ўзаро ўйинларида илк бор дуранг натижа қайд этилди. Бугунгача кечган 3та учрашувнинг 2тасида "Қизилқум", 1тасида "Олимпик" 3 очколик бўлган. 

— "Қизилқум" жорий мавсум ҳисобидан 4-учрашувда рақиби билан 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. Шуларнинг 3таси сафардаги ўйинларда юз берди. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia