Туркия. Алиқулов жамоаси Шукуров клубини йирик ҳисобда таслим қилди

Aslanov Jasurbek
2 мар 2024
Туркия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Ризеспор" ҳамда "Кайсериспор" ўртасидаги баҳс якунига етди.

Ушбу баҳс ўзбекистонликлар учун ўзгача аҳамият касб этади, чунки иккала жамоа таркибида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бор. Учрашувда тўлиқ иштирок этган Ҳусниддин Алиқулов "Ризеспор" шарафини ҳимоя қилади, захирада қолдирилган Отабек Шукуров эса "Кайсериспор" вакили ҳисобланади.


"Ризеспор" - "Кайсериспор" 3:0

Голлар: Шелви 62, Зекири 71, Варесанович.

"Ризеспор": Аккан, Шаҳин, Ҳусниддин Алиқулов, Топжу, Хойер, Олавойин (Можси 90), Шелви, Густаво (Сарикая 75), Варесанович (Пеҳливан 90), Акинтола (Зекири 61), Минчев (Гаич 76).

"Кайсериспор": Байзит, Саздаги, Жеанвиер, Коловетсиос, Калдирим, Бурабия, Кайра Йилмаз, Карими, Боа Морте, Назон, Кардосо.

Захира: Аска, Аттама, Озбек, Пири, Отабек Шукуров.


ТУРКИЯ ЧЕМПИОНАТИ ЖАДВАЛИ


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia