Тунисга қарши ўйиндан олдин Бельгияда бир йўла икки йўқотиш бор

Mirjalol Normatov
22 июн 2018
Бельгия термаси ҳимоячилари Томас Вермален ва Венсан Компани ЖЧ-2018нинг 2-тури доирасида Тунисга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бу ҳақда терма бош мураббийи Роберто Мартинес маълумот берди.

"Компани ва Вермален жароҳатидан тикланиб улгурмади. Шу боисдан улар эртанги учрашувда қатнашмайди. Бошқа йўқотишлар йўқ. Қўл остимда 23 кишилик таркиб бор. Шу боисдан илк дақиқалардан майдонга тушадиган футболчиларни айта олмайман", - деди Мартинес.

Бельгия - Тунис учрашуви эртага соат 17:00да бошланади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru