Тунис етакчиси жароҳат олди, у мундиални ўтказиб юборади

Xayrulla Xoliqov
10 апр 2018
Қатар чемпионатида фаолият олиб бораётган Юссеф Мсакнининг жароҳати анча жиддий бўлиб чиқди.

У мавсумнинг охирги ўйинида майдонга тушган маҳал тиззасидан жароҳат олди. Хабарингиз бор, ушбу футболчи Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клубида фаолият олиб бормоқда. У жароҳати сабаб октябрь ойигача футбол ўйнайди олмайди, бу эса жаҳон чемпионатига ҳам бора олмай деганидир.

Юссеф Мсакни Туниснинг энг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади ва бежизга 7-рақамда ўйнамайди. У инстаграм саҳифасига "Мен жуда хафаман" деб ёзди. Тунисликлар ЖЧда Бельгия, Англия ва Панагага қарши баҳс олиб боришади. Мсакни ЖЧ саралаш ўйинларида учта гол уриб жамоанинг энг яхши тўпурари бўлганди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: arabnews.com