"Трендларга эргашмаймиз, уларни яратамиз". "Ғазалкент" ўзгача рангдаги машғулот либосларини намойиш этди (ФОТО)

Aziz Tukhtamuradov
10 июл 2026, 18:00
Пролига иштирокчиси "Ғазалкент" футбол клуби машғулот либосларини ўзгача услубда намойиш этди.

Клубнинг машғулот либослари пушти рангда бўлади.

“Кўпчилик: “Ўзбек футболи учун жуда ёрқин ва ўзгача” деб айтиши мумкин.
Биз эса: “Айнан шунинг учун ҳам буни қилдик!” деб жавоб берамиз.

Биз машғулотлар формаси учун ёрқин пушти рангни танладик, чунки янги стандартларни ўрнатишни мақсад қилганмиз. Бу ўзига ишонган ва ўз ўйин қоидаларини назорат қилишдан қўрқмайдиганларнинг ранги.

Ҳар бир ҳаракатда жасорат ва эркинлик, экипировка танлашда дадиллик ва мавсум давомига тўлиқ тайёргарлик. Биз трендларга эргашмаймиз - биз уларни яратамиз”, - дейилади клуб матбуот хизмати постида.

1.jpg2.jpg3.jpg4.jpg5.jpg6.jpg7.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: t.me/gazalkent_fc