UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  10 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2

Трансфер ойнаси ёпилди. Шов-шувли трансфер бўлмади Янгиликлар

Трансфер ойнаси ёпилди. Шов-шувли трансфер бўлмади

31 июль куни тунги соат 00:00да ёзги трансфер ойнаси ёпилди.

Бу мавсум ёзги трансфер Суперлига биринчи давраси тугамасдан очилди ва ёпилди. Албатта, клублар ўртасида эҳтимолга молик ўтишлар юз берди, бироқ ўта шов-шувли трансфер амалга ошмади. 

Телеграм каналимизга шу мазмунда сўровнома қўйгандик ва бунда беш нафар ўтишни вариант сифатида келтиргандик. Сўровнома якунларига кўра, футболчилар орасида энг кўп овозни Жасур Жалолиддинов тўплади. Унинг "Андижон"дан "Локомотив"га ўтиши 22 фоиз овоз йиғди. 

Бу борада кейинги ўринни 13 фоиз овоз билан Баҳром Абдураҳимов эгаллади. Хабарингиз бор, мавсумнинг биринчи ярмини "Навбаҳор"да ўтказган Абдураҳимов яна қадрдон клуби "Насаф"га қайтди. Мартин Боаке, Сардор Абдураимов, Хумоюн Муртазоев каби футболчилар эса нисбатан кам овоз тўплашди.

 


Шов-шувли трансфер энди бўлади варианти энг кўп - 52 фоиз овоз тўплаган бўлса-да, трансфер ойнасининг охирги кунида ҳам айнан Суперлига клублари орасида бундай трансфер кузатилмади. Бу ўринда биз асосан Суперлиганинг бир клубидан иккинчисига ўтган футболчиларга эътибор қаратдик ва жамоалар қўшиб олган легионерлар ёки бўлмаса, легионер бўлиб четда ўйнаб яна Ўзбекистонга қайтган футболчиларни инобатга олмадик. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика