Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Sherzod Nurmatov
8 июл 2025
Икки сайт ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон Суперлигасининг июнь-июль ойларидаги энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчиси кимлигига ойдинлик киритилди.

Сўровномада Championat.asia ходимлари ҳамда Transfermarkt'нинг рус бўлими раҳбари Георгий Лекарев ва меҳмон эксперт – шарҳловчи Отабек Жўраев иштирок этди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Илёс Зейтуллаев июнь-июль ойларида Суперлиганинг энг яхши мураббийи бўлди. Унинг қўл остида "Бунёдкор" 4 ўйинда 3 ғалаба ("Динамо" 3:0, "Сўғдиёна" 3:2 ва "Андижон" эса 2:0 ҳисобида мағлуб этилди) ва 1 дуранг (1:1) қайд этди. "Бунёдкор" ёзги танаффусга 27 очко билан 4-ўринда йўл олди. Сўровномада қатнашганларнинг 70 фоизи Зейтуллаевга овоз берди.

"Насаф" форварди Ҳусайн Норчаев Суперлигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У "Бунёдкор" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовдан атиги бир овозга ўзиб кетди (35 фоизга 30 фоиз). Норчаев ҳисобида 4 ўйинда 4 та гол бор. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи даврасидан кейинги тўпурарлар рўйхатида Норчаев "Бунёдкор" ҳужумчиси Луис Качорри билан бирга 3-4-ўринларни эгаллаб турибди (уларда 8 тадан гол бор).


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia