“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи

Khoja
12 июл 2025
“Реал Мадрид“ ёзда ярим ҳимояни кучайтиришни мақсад қилган.

“Қироллик клуби“ “Ливерпуль“ ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистерни сотиб олишни режа қилган. Мадрид жамоаси аргентиналик ярим ҳимоячининг трансферига 90 миллион евро ажратишга тайёр.

Маълумот учун, Алексис Макаллистер 2023 йилдан ёзидан буён “Ливерпуль“ сафида ўйнаб келмоқда. Унинг мерсисайдликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com