UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  8 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  30 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси Янгиликлар

"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси

"Championat.Asia"нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, реф!" телеграм канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан Суперлиганинг 15-тур ўйинларидаги баҳсли эпизодларни кўриб чиқди.


✅ "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912"
https://youtu.be/YpkxXObQZZo?t=48
Ҳакам пенальтини "Сўғдиёна" фойдасига тўғри белгилади. Бу ерда биз эҳтиётсизликдан "классик" фолни кўрамиз. "Сўғдиёна" ҳужумчиси тўхтаб, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартириб, тўпни ўз остига олиб қўйганидан сўнг, "Қўқон-1912" ҳимоячиси ўйламасдан ҳаракат қилади ва чап оёғи билан ҳужумчининг ўнг оёғига зарба берди ва тўпга ўйнамади. Карточкаларсиз пенальти.

❌  "Сурхон" - "Бухоро"
https://youtu.be/pXr4axQudwA?t=118
Бу ерда "Бухоро" фойдасига пенальти белгиланиши керак эди. "Сурхон" футболчиси олдинда таваккал қилиб подкат қилади. Сакраш фазаси бор, оёқ узатилган, у майсада чўзилмайди, балки жароҳат етказиш хавфи билан юқоридан пастга ҳаракатланади. Яккакурашга киришиш интенсивлиги юқори, тиканлар бор. Ҳимоячининг хатти-ҳаракатларини "ўйламай қилинган хатти-ҳаракат" деб тавсифлаш мумкин, чунки у контактнинг оқибатларини юмшатишга ҳаракат ҳам қилмайди. VAR эпизодга аралашиб, бош ҳакамни монитор ёнига чақириши керак эди.

✅❓ "Андижон" - "Бунёдкор"
https://youtu.be/VN3icFl9Y3Q?t=183
"Бунёдкор" ҳужумчиси ва "Андижон" ҳимоячиси ўртасида қоидабузарлик ҳисобланмайдиган ўзаро ва енгил контактлар мавжуд. Шундан сўнг ҳужумчи дарвозага зарба бериш билан ўз ҳаракатини якунлайди. Тасвир сифати пастлиги сабаб "Андижон" дарвозабонининг жойлашувини аниқ белгилаб бўлмаяпти. Вазият "чегаравий," шунинг учун ҳакамларнинг ўйинни давом эттириш ва ВАРнинг вазиятга аралашмаслик қарорини қўллаб-қувватлайман.


❌ "Динамо" - "Насаф"
https://youtu.be/Az_UCqtPpUk?t=147
Мавжуд такрордан келиб чиқиб, қоидабузарлик жарима майдончаси чизиғигача бўлганини ҳис қилиш мумкин. Шу билан бирга, ҳакамнинг имо-ишорасига кўра, у аввал жарима тўпи белгилаган, кейин эса қарорини ўзгартирган. Яна бошқа такрорларни кўрсак яхши бўларди, албатта. Шунингдек, ҳакамнинг ёмон позициясини ҳам қайд этаман. "Динамо" футболчиси майдон марказига яқинлашган тўп учун яккакурашда ғалаба қозонгач, ҳакам жарима майдони томон тезлашиши керак эди. Эпизодни "кесиб" кўриш учун бироз чапга силжиган маъқул. У турган жойдан туриб, ўйинчиларнинг орқа томонидаги вазиятни кўрди.
Умуман, бундай вазиятларда қўполликни аниқлаш ассистентларнинг виждонига ҳавола. Улар бу чизиқни яхши кўришади, бу уларнинг масъулият зонаси. Ёмон позицияга қарамай, бош ҳакам фол қайд этди, аммо айнан қаерда фол бўлганини кўриш (жарима майдони олдидами ёки ичида) унга жуда қийин. Бу ерда ассистент бош ҳакамга ёрдам бериши керак эди.

✅ "Пахтакор" - "Навбаҳор"
https://youtu.be/aieO1ctYDcI?t=156
Назаримда, ҳакам "Навбаҳор"нинг голини тўғри бекор қиляпти, ВАР эса вазиятга тўғри аралашяпти. "Пахтакор" дарвозабони тўп билан ўйнагандан сўнг, "Навбаҳор" ҳужумчиси ўнг қўлини тирсагидан букиб, тўпни олдинга юқорига силжитади, шу билан бирга тўп устидан назоратни қўлга киритади ва дарҳол гол уради. Қўл билан ўйин бор, қўл билан ўйналган заҳоти гол урилмоқда - бу қоидабузарлик.

Шу тариқа, 15-тур ўйинларида ҳакамлар иккита қўпол хатога йўл қўйишди - "Сурхон" - "Бухоро" ўйинида белгиланмаган пенальти ва "Динамо" - "Насаф" ўйинида белгиланган пенальти. Шунингдек, "Андижон" - "Бунёдкор" учрашувидаги эпизодда ҳам сифатсиз трансляция туфайли ҳакамнинг қарори тўғри ёки нотўғрилигини экспертимиз аниқлай олмади.
 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика