

“Виктор “Наполи” билан шартномасини узайтирганга қарамай, у Италияда узоқ қолмайди. У ёзда Саудия Арабистонинг қайсидир жамоасига ўтади. “Наполи” ҳужумчиси билан узоқ янги шартнома имзолади ва унинг ойлигини ошириб берди. Бироқ бу ҳам уни жамоада сақлаб қолиш учун етарли бўлмайди”,-деди Хвича Кварацхелиянинг агенти.
Маълумот учун, Осимхен неаполиклар сафига 2020 йилда келиб қўшилганди. Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 18 та учрашувда иштирок этди ва 8 та гол ва 3 та голга ассист қайд этган. Унинг амалдаги жамоаси билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи тахминан 110 миллион еврога баҳоланмоқда.




