"Тоттенхэм" Шупо-Мотинг учун асосий юлдузидан воз кечишга тайёр

Sherzod Nurmatov
12 ноя 2022
"Бавария" ҳужумчиси Эрик Максим Шупо-Мотинг Германия Бундеслигасини Англия Премьер-лигасига алмаштириши мумкин.

90 min портали хабарига кўра, 33 ёшли футболчининг хизматларига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, "шпорлар" ўзининг энг яхши тўпурари Ҳарри Кейнни Шупо-Мотингга алмаштирмоқчи. Потенциал келишув немис грандидан қўшимча ҳақ олишни ҳам назарда тутади.

Эрик жорий мавсумнинг биринчи ярмидаги муваффақиятли ўйини билан "Тоттенхэм" эътиборини тортди. У 15 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амлага оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: 90 min