

Римликлар бош мураббийи Жозе Моуринью франциялик ярим ҳимоячини "шпорлар"га қўйиб юборишга қарши эмас.
Веретунинг хизматларига шахсан "Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте, шунингдек клуб спорт директори Фабио Паратичи қизиқмоқда. Португалиялик Веретуни қўйиб юбориш орқали яна бир ярим ҳимоячи харид қилиш имконини олишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Рома" "Порту"дан ярим ҳимоячи Сержиу Оливейрани харид қилган эди.



