"Тоттенхэм" Кейнга фаолиятини якунлагандан сўнг лавозим ваъда қилмоқда
14 июл 2023 08:09
Янгиликлар
"Тоттенхэм" Кейнга фаолиятини якунлагандан сўнг лавозим ваъда қилмоқда
"Тоттенхэм" ҳар қандай йўл билан Харри Кейнни клубда сақлаб қолмоқчи.
Лондон клуби агар Кейн янги шартномага имзо чекса, фаолиятини якунлагандан сўнг клуб тизимида лавозим таклиф қилади. Шунингдек унинг ҳозирги маоши оширилади.
Бироқ бу вариант кўп ҳам муҳокама қилинмаяпти. Чунки Кейн яна камида 10 йил футбол ўйнаш истагида.
Аввалроқ Кейнга "Бавария", ПСЖ ва бошқа клублар томонидан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Фикрлар