Тошкентда ОФК болалар ва оммавий футбол кунига бағишланган мусобақа ўтказилади

Aslanov Jasurbek
15 май 2015
16 май куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги футбол майдонида ОФК болалар ва оммавий футбол кунига бағишланган мусобақа ўтказилади.

Ушбу турнирда 2006 – 2007 йилларда таваллуд топган ўғил болалар ҳамда 2002 – 2003 йилларда туғилган қизлардан тузилган футбол жамоалари иштирок этади.

Турнирга мамлакатимизнинг кўплаб болалар футбол мактабларидан жамоалар ташриф буюради.

Мусобақада жами 200дан ортиқ болалар қатнашади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: the-uff.com