

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи март ойининг иккинчи ярмида жароҳат олган эди.
"Менда янги жароҳат йўқ. Мен даволанмоқдаман ва режа бўйича апрель охирига тўлиқ ўйин ҳолатига қайтишим керак", — деб ёзган Алиссон ўзининг Х ижтимоий тармоғида.
Жорий мавсумда 33 ёшли дарвозабон "Ливерпуль" сафида барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, улардан 13 тасини "қуруқ" ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик дарвозабон жароҳати сабабли мавсумда бошқа майдонга тушмаслиги ва ЖЧни ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.



