UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  0 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  1 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  6 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  16 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  15 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7

Тошкентда майдон муаммоси Янгиликлар

Тошкентда майдон муаммоси

Сифатли футбол учун сифатли майдон керак.

1-19 июнь кунлари Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Жами 4та стадионда 32та учрашув ўтказилди. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" 19 кун ичида 9тадан ўйинни қабул қилган бўлса, "Локомотив" стадиони 11 кунда 8та, Қаршидаги "Насаф" марказий ўйингоҳи эса бир ҳафтада 6та беллашувга мезбонлик қилди.

Мусобақани яхши ўтказиб олдик. U-23 терма жамоамиз финалга қадар бориб, мухлисларга хушкайфият улашди. Анчадан бери берма жамоага бу қадар юқори қизиқишни кўрмагандик. Осиё чемпионати якунига етгач, Суперлиганинг 2та тури ўтказилиб, шу билан жамоалар биринчи даврани якунлаб ёзги танаффусга чиқишди. 

Август ойи бошида иккинчи даврага старт берилди ва шу билан бирга майдон муаммоси ҳам юзага чиқди. Ҳозир Тошкентда маза қилиб футбол ўйнаса бўладиган яхши майдон қолмади ҳисоб. Балки "Пахтакор" майдони ҳамон ўз ҳолатини сақлаб тургандир, лекин "Локомотив" ва "Бунёдкор" майдонлари ҳақида бундай деб бўлмайди. 

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналига "Бунёдкор" майдонининг бугунги суратини қўйди. Чим буткул олиб ташланган, афтидан яна янги чим ётқизилади, бу дегани камида бир йилга майдон кетди. Шунинг учун ҳам бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви "Локомотив" стадионида ўтказилади.

Фото манбаси: Диёр Имомхўжаев телеграм канали


"Локомотив" майдони ўтган йил Чемпионлар лигаси Шарқ минтақаси ўйинларидан жабр чекканди. Ўшанда ҳам кетма-кет 8тача учрашув ўтказилганди. Орадан бир йил ўтиб U-23 Осиё чемпионати ўйинларини қабул қилди. Майдонга деярли дам берилмади. Шунинг учун ҳозирги пайтда майдон ҳолатини идеал деб бўлмайди. 

Тошкентда яна бир яхши стадион бор: майдони идеал ҳолатда бўлган (фақат ҳозир эмас) ТТЙМИ стадиони. Афсуски, бу стадион майдонини ҳам мақтаб бўлмайди. U-21 биринчилигидан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви 4 август куни шу ерда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ майдон туфайли ўйин Қибрайдаги стадионга кўчирилди. 

Кеча "Локомотив-W" аёллар жамоаси мажбуран "Сўғдиёна-W" билан учрашувни Чиғатой стадионида ўтказди. Ваҳоланки, "Локомотив-W" қизлари ҳам Олий лига уй учрашувларини ТТЙМИда ўтказиб келаётганди. 

"Локомотив" майдони ҳозирги ҳолатда


Албатта, биргина U-23 Осиё чемпионати сабаб майдонлар бирданига ёмон ҳолатга келиб қолди дейиш бироз нотўғри. Лекин мусобақа шуни кўрсатдики, бизнинг стадионлар қисқа вақт ичида кетма-кет ўйинларни қабул қилишга тайёр эмас экан. 

P.S. Келаси йил Ўзбекистон яна бир мусобақага мезбонлик қилади. Бу сафар U-20 Осиё чемпионати бизда ўтказилади. Мусобақа кунлари даҳшат: 1-18 март. Бу Осиё чемпионати жаҳон чемпионатига йўлланма беради (4та кучли жамоа чиқади). Мартнинг бошида майдонларимиз қай ҳолатда бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг-а. 

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика