UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   4 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

"Пахтакор" афсонаси, собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов вафот этди Янгиликлар

"Пахтакор" афсонаси, собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов вафот этди

Ҳамдардлик.

ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзоси, Мураббийлар кенгаши аъзоси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” Тўлаган Исоқовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбек футболи жонкуяри, фидоий Тўлаган Исоқов ўз умрини футболга бағишлаган. У футболчи сифатида “Пахтакор” жамоаси шарафини 13 мавсум давомида муносиб ҳимоя қилган, 252 та ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Мураббийлик фаолияти давомида “Пахтакор”, “Зарафшон” ва “Сурхон” жамоаларини бошқарган, шунингдек, сўнгги йилларда ЎФА Фахрийлар кенгашига раҳбарлик қилиб, мамлакатимизда футболнинг оммалашиши ва ривожланишига, бир сўз билан айтганда, футболнинг ҳар бир жабҳасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган етук мутахассис эди. Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва спортга садоқат билан етишиб чиқиши йўлида фидокорона хизмат қилган.

Жаноза бугун, 8 ноябрь куни асрда Кўкча масжидида бўлиб ўтади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+5   
08 ноя 09:57:32
nasaf
Жойлари жаннатдан, охиратлари обод бўлсин
+1   
08 ноя 15:14:26
fahritdin
Тулаган Исхоков Пахтакор сафида уйнаган тарихдаги энг иктидорли хужумчилардан бири эди!!!! Халигача куз олдимда турибди Пахтакор сафида Киевда , Динамо дарвозасига урган голлари!!! Пахтакор уша уйинда 1-0 хисобида ютиб келувди!!!! Жойлари жаннатда булсин.
+1   
08 ноя 14:23:47
Фарход
Аллох рахмат килсин, жойлари жаннатдан булсин, охиратлари обод булсин , настоящий Пахтакоровец. Оила а'золариги сабр берсин, хамдард бизлар. , хамдардлик билдираман
+1   
08 ноя 13:07:35
BXZ BXZ
Инна лиллахи инна илайхи рожуун Аллахумма ажирни фи мусибати вохлуф ли минха .
+1   
08 ноя 11:48:33
Бахтиёр Ашуров
Илоҳим борган жойлари жаннатлардан бир боғча бўлсин. Амийн Аллоҳу акбар!
+1   
08 ноя 10:41:57
Набижон Темиров
Инна лилахи инна илайхи рожиун Жойлари жаннатдан бўлсин. 1967-1979 йилларда бизнинг ёшлик чоғларимизда Пахтакор сафида хужумчи бўлган.
+1   
08 ноя 10:40:01
Isroiljon Qosimov
Инна лиллаҳи ва инна илайхи рожиъун,охиратлари обод бўлсин...
+1   
08 ноя 10:33:14
Gulamjan Tilashov
Жойлари жаннатдан булсин,якинларига сабр.Узбек футбол афсонаси эди,Тулаган Исоков
+1   
08 ноя 10:30:28
Faxriddin Raxmonov
Охиратлари обод , жойлари жаннатлардан бўлсин. Пахтакорга қолаверса Ўзбек фудболига куп меҳнат қилган инсон эдилар.
+1   
08 ноя 10:08:00
Sirojiddin2406
Жойлари жаннати охиратлари обод булсин.
1 ой олдин ЖАР стадионида кургандим Биродар Абдураимов билан бирга.
Инна лиллахи Инна илайхи рожун
+1   
08 ноя 10:07:54
Sirojiddin2406
Жойлари жаннати охиратлари обод булсин.
1 ой олдин ЖАР стадионида кургандим Биродар Абдураимов билан бирга.
Инна лиллахи Инна илайхи рожун
+1   
08 ноя 10:02:15
Уктам
Жойлари жаннатда бўлсин. 60-70-йиллар “Пахтакорчиси”
   
08 ноя 16:49:53
Zayniddin Raximov
Жойлари Жаннатда бу́лсин,
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика