UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  9 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Тошкент вилояти дербисида Дилмурод Каримов майдонга тушмайди Янгиликлар

Тошкент вилояти дербисида Дилмурод Каримов майдонга тушмайди

Мамлакат чемпионатининг 19-турида Тошкент вилояти дербиси Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур учрашувни пойтахтлик Дмитрий Пислегин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси боқариб боради.

Бу Пислегиннинг шу йил ҳисобида “Металлург” иштирокидаги биринчи учрашувни бошқариши бўлади. Мазкур учрашувда “Металлург”га жамоа плеймейкери Дилмурод Каримов ёрдам бера олмайди. У сариқ карточкаларнинг тўпланиб қолганлиги боис майдонга тушмайди.

Бу йил биринчи даврада Олмалиқда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Дониёр Исмоилов ҳамда Фарҳод Тожиевларнинг голлари “Олмалиқ”қа муҳим 3 очкони тақдим этганди.

“Олмалиқ” жамоасига қарши биринчи даврада заҳирадан майдонга тушган Шоҳназар Норбеков иккинчи даврадан эътиборан олмалиқликлар сафида тўп сураяпти. Бу турда у собиқ жамоадошларига қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Пойтахт вилояти жамоалари дербиси 2008 йилдан бошланган. Ўтган давр мобайнида пойтахт вилояти вакиллари бир бирларига қарши 17 та ўйинда рўбарў келишган. Устунлик “Олмалиқ” жамоаси томонида. Кончилар ўтказилган ўйинларнинг 9 тасида зафар қучишган бўлишса, металлургчилар 7 та учрашувда муваффақият қозонишган. Фақат 1 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 36:32, “Олмалиқ” жамоаси фойдасига.

Мазкур жамоаларнинг тўқнашувида олмалиқлардан энг кўп гол киритган ўйинчи Мўйдин Мамазулимов бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 6 та гол бор. Бекободликлар ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев эса рақиблари дарвозасини 5 марта ишғол этган.

Бекободдаги учрашувларга тўхталадиган бўлсак уларнинг фақат биттасида дуранг натижа қайд этилган. Қолган 7 ўйин бекободликларнинг ғалабаси билан интиҳо топган.

Охирги турда Ғузорда “Шўртан”га имкониятни бой бериб қўйган “Металлург” футболчилари пойтахт вилояти дербисига жиддий тайёргарлик кўраяпти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика