

Никола Лазаревич бошчилигидаги жамоа аъзолари Навоийда машғулотларни ўтказмоқда. "Қизилқум"нинг қишки ўқув-машғулот йиғинига "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Фарҳод Ўткиров келиб қўшилди. Футболчи ҳозирда кўрикда бўлиб турибди. Агарда барчаси кўнгилдагидек бўлса томонлар расман шартномага имзо чекади.
Фарҳод Ўткиров ўтган мавсумда Суперлигада 8 та ўйинда майдонга тушди. Трансфермаркет портали маълумотларига кўра футболчининг нархи 50 минг еврога баҳоланган.



