Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди

Iskandarov Abdulaziz
22 янв 2025
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни қизғин равишда олиб бормоқда.

Никола Лазаревич бошчилигидаги жамоа аъзолари Навоийда машғулотларни ўтказмоқда. "Қизилқум"нинг қишки ўқув-машғулот йиғинига "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Фарҳод Ўткиров келиб қўшилди. Футболчи ҳозирда кўрикда бўлиб турибди. Агарда барчаси кўнгилдагидек бўлса томонлар расман шартномага имзо чекади. 

Фарҳод Ўткиров ўтган мавсумда Суперлигада 8 та ўйинда майдонга тушди. Трансфермаркет портали маълумотларига кўра футболчининг нархи 50 минг еврога баҳоланган.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia