Томас Тухель: "Биз "Манчестер Сити" билан юқори даражада ўйнагандик"

Mirjalol Normatov
19 май 2023
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель ҳалигача жамоаси "Манчестер Сити"дан устун деб ҳисобламоқда.

"Реал"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинига баҳо бериш учун менда қулай вақт бўлганди. Балки "Сити" рақибларининг ўйини бир-бирига яқин бўлгандир, чунки таблодаги натижа ҳам шуни англатмоқда.

Аммо ҳали ҳам биз "Манчестер Сити"дан паст ўйин намойиш қилганмиз, деб ҳисобламайман. Бу биз учун мўлжал бўлиши керак. Уларга қарши юқори даражада ўйин намойиш қилиб бердик.

"Манчестер Сити" бизни турнирдан чиқариб юборди, деб уялмаслигимиў керак, бироқ ўшанда қаттиқ жахлимиз чиққанди. Биз яхшироқ даражада бўлиб қайтамиз", - деди Тухель.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bayern&Germany